Англиянинг «Манчестер Сити» ҳамда Испаниянинг «Севилья» клублари ўртасида 2023 йилги мавсумнинг УЕФА Суперкубоги учун ўтказилган ўйинда инглизлар ғалабани қўлга киритди.

Жамоалар Грециянинг Пирей шаҳридаги 29 207 нафар мухлис йиғилган «Георгиос Караичкакис» стадионида баҳс олиб борди. Учрашувни бош ҳакам Франсуа Летексье (Франция) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарди.

«Манчестер Сити» «Севилья»ни пенальтилар сериясида 5:4 (асосий вақтда 1:1) ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Испания терма жамоаси ҳужумчиси Юсуф ан-Насири ҳисобни очди. 63-дақиқага келиб «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Коул Палмер ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг қолган қисмида жамоаларнинг ҳар иккисида гол уриш ва ҳисобда олдинга чиқиш имкони бўлди, аммо клублар буни уддалай олмади. Шундан сўнг баҳс пенальтилар сериясига кўчди.

Бунда «Манчестер Сити» футболчиларининг зарбалари аниқроқ бўлди (5:4). Ҳал қилувчи пенальтини «Севилья» ҳимоячиси Неманья Гудель амалга ошира олмади.

Шу тариқа «шаҳарликлар» ўз тарихида илк бор УЕФА Суперкубогини қўлга киритди. «Севилья» учун бу УЕФА Суперкубогидаги олтинчи мағлубиятдир: улар бор-йўғи бир марта — 2006 йилда кубокни қўлга киритишга муваффақ бўлган.

«Ман Сити» Чемпионлар Лигаси ғолиби сифатида Суперкубокда ўйнаган бўлса, «Севилья» Европа Лигасида ғолиб чиққанди.

Англия премьер-лигасининг (АПЛ) янги мавсумини «Манчестер Сити» «Бёрнли» устидан қозонилган ғалаба (3:0) билан бошлаган бўлса, «Севилья» Ла Лиганинг биринчи турида «Валенсия»га имкониятни бой берди (1:2).

Фото

манчестер сити, севилья, уефа суперкубоги