Ўзбекистон терма жамоасининг 19 ёшли ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўтган мавсумда Франция вице-чемпионига айланган ва ғолиб «ПСЖ»дан бир очко ортда қолган «Ланс» жамоаси футболчисига айланди. Футболчининг трансферини француз клуби тасдиқлади.

абдуқодир ҳусанов, лан, трансфер, футбол

Фото: Championat.Asia

Сўнгги икки йил давомида Ҳусанов Беларуснинг «Энергетик-БГУ» жамоасида ўйнади, бу жамоага у «Бунёдкор» академиясидан кўчиб ўтганди. Шу вақт ичида Абдуқодир минскликлар сафида 37 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Хусанов 2023 йилнинг баҳорида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан биргаликда Осиё кубогида ғолиб чиқди ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди. Июнь ойида Абдуқодир CAFA Nations Cup 2023 мусобақасида учта ўйин ўтказиб, мамлакат асосий терма жамоаси сафида дебют қилди.

Янги клубида ўзбекистонлик футболчи 25-рақам остида ўйнайди. Шартнома тўрт йилга тузилган — 2027 йилгача мўлжалланган. «Ланс» сайти футболчини «Осиёлик ноёб истеъдод эгаси» ва Лига 1 тарихидаги биринчи ўзбекистонлик футболчи сифатида таърифлаган.

абдуқодир ҳусанов, лан, трансфер, футбол

Фото: Championat.Asia

Эслатиб ўтамиз, кузда «Ланс» клуби UEFA Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида ўйнайди.

Хусанов 2000 йилларда Ўзбекистон чемпионатида бир қатор жамоалар ҳимоячиси бўлган ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 12 та ўйинда майдонга тушган Ҳикмат Ҳошимовнинг ўғли ҳисобланади. Яқинда «Бунёдкор»ни бошқарган Ҳошимов ҳозирда клубда етакчи лавозимлардан бирини эгаллаб турибди.

«Абдуқодирга бобоси шарафига фамилия беришга қарор қилган ҳам ўша эди. Негаки, Ўзбекистонда таниш-билиш, яъни қариндош-уруғчилик деган нарсага кўпчилик сезгир. Хусановни турли миш-мишлардан ҳимоялашган ва футболини тўғри ривожлантиришга йўналтиришган», деб ёзади Sports.ru.

Фото: ФК «Ланс».