Ўзбекистонлик спортчи Артур Гулиев 23−27 август кунлари Германиянинг Дуйсбург шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.

Каноэчи 200 м масофага кечган ҳал қилувчи яккалик пойгада энг яхши натижани кўрсатиб, жаҳон чемпиони бўлди.

Жаҳон чемпионатининг ушбу олтин медали Ўзбекистон учун сўнгги 13 йил ичида биринчиси бўлди. Ўзбекистонлик каноэчи Вадим Меньков охирги марта 2010 йилги жаҳон чемпионатида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.

C-1 200 м даги натижалар:

  1. Артур Гулиев (Ўзбекистон) — 38.729;
  2. Жоан Морено (Испания) — 38.769;
  3. Олексий Колиадих (Польша) — 39,046.

Ўзбекистонлик спортчи май ойида Венгрияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам 41.31 сония натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритганди.