Ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов (13−0-0, 13 КО) профессионал боксдаги 13-ғалабасини қўлга киритди. У аввалги барча жангларини муддатидан олдин якунлаган.
Фото: Top Rank.
26 август куни АҚШда ўзбекистонлик спортчи Американинг Top Rank промоутерлик компанияси билан тузилган шартнома бўйича ўзининг илк жангини ўтказди. Унинг рақиби нигериялик 35 ёшли боксчи Онориеде Эвариэме (20−3-0, 19 КО) бўлди.
29 ёшли Жалолов чап томондан берган биринчи зарбаси билан рақибини нокаутга учратди. Сўнгра Эвариэме биринчи раунддаёқ яна икки марта нокдаунга учради ва ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди.
Фото: Top Rank. Сурхондарёлик спортчи 13 та жангнинг барчасини муддатидан аввал ғалаба билан якунлаган. У профессионал рингдаги аввалги жангини ўтган йилнинг ноябрь ойида ўтказган бўлса, жорий йилнинг май ойида у иккинчи марта ҳаваскор бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди.
Эвариэме 2008 йилги Олимпиадада Нигерия терма жамоаси билан иштирок этган ва 2010 йилда профессионал ўйинни бошлаган. 2021 йилда у 26 август куни АҚШдаги ушбу бокс оқшомининг бошқа иштирокчиси Жан Кособутскийдан фаолиятидаги иккинчи мағлубиятга учради, аммо сўнгра АҚШда иккита барвақ ғалабага эришди.
Жанг видеоси
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.