Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев Россиянинг ЦСКА клуби футболчисига айланди, дея хабар бермоқда Россия терма жамоаси матбуот хизмати.

19 ёшли футболчи билан шартнома 2025/26 йилги мавсум якунига қадар имзоланди.Томонларда келишувни узайтириш ҳуқуқи ҳам мавжуд.

«Албатта, мен ЦСКА клубига қўшилганимдан жуда хурсандман, бу Россиядаги энг номдор жамоалардан бири. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади, мен ўзимни кўрсатаман ва ривожланишда давом этаман. Менга кўпроқ «ўнлик позицияси»да ўйнаш ёқади. Чап ёки ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнай оламан. ЦСКАнинг муҳим футболчисига айланишни ва клубга барча ўйинларда ютишга ёрдам беришни хоҳлайман», — деди ўзбекистонлик футболчи ЦСКАга ўтиши ҳақида.

Аббос Файзуллаев — «Пахтакор» футболчиси бўлиб, 2022 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилган. 2023 йилнинг март ойида ёшлар терма жамоаси (U-20) билан биргаликда Осиё кубогида ғолиб чиққан, шунингдек, турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

2023 йил ҳам футболчи асосий терма жамоа сафида дебют қилган ва икки учрашувда гол урган.