Спорт

Шавкат Мирзиёев бокс бўйича ЖЧ финалини томоша қилиш учун Humo Arena`га борди
13 май 2023, 18:29

Шавкат Мирзиёев бокс бўйича ЖЧ финалини томоша қилиш учун Humo Arena`га борди

Ўзбекистон президенти бокс бўйича жаҳон чемпионати финали ўтаётган Humo Arena спорт мажмуасига ташриф буюрди. Аввалроқ Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда ғалабага эришиб, олтин медалга эга чиққанди.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди
13 май 2023, 17:52

Асадхўжа Мўйдинхўжаев бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган бокс бўйича ЖЧда илк олтинни қўлга киритди. Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда қозоғистонлик рақиби Дулат Бекбауов устидан 5:0 ҳисобида ғалабага эришди ва 200 минг доллар пул мукофоти эгасига ҳам айланди.

Бокс бўйича ЖЧда 7 нафар ўзбекистонлик финалга чиқди. Уларга кимлар рақиб бўлади?
13 май 2023, 00:09

Бокс бўйича ЖЧда 7 нафар ўзбекистонлик финалга чиқди. Уларга кимлар рақиб бўлади?

Бокс бўйича ЖЧнинг 13−14 майда ўтадиган финал баҳсларида 7 нафар ўзбекистонлик қатнашади. Олимпия чемпионлари Ҳасанбой Дўсматовга франциялик, Баҳодир Жалоловга эса кубалик боксчи рақиб бўлади. Саиджамшид Жафаровни эса 2021 йилги турнирда Шахрам Ғиёсовни мағлуб этган қозоғистонлик боксчи кутмоқда.

Руслан Нурудинов оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони бўлди
12 май 2023, 17:40

Руслан Нурудинов оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони бўлди

Кореяда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Руслан Нурудинов иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритиб, қитъа чемпиони бўлди.

Осиё Кубоги-2023: Ўзбекистон «Б» гуруҳида Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан ўйнайди
11 май 2023, 18:02

Осиё Кубоги-2023: Ўзбекистон «Б» гуруҳида Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан ўйнайди

Футбол бўйича 2023 йилги Осиё Кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон «Б» гуруҳидан ўрин олиб, Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан ўйнайдиган бўлди. Мусобақа 2024 йил 12 январидан 10 февралига қадар Қатарда бўлиб ўтади.

Бокс бўйича ЖЧда 11 нафар ўзбекистонлик ярим финал йўлланмаси учун курашмоқда
10 май 2023, 14:29

Бокс бўйича ЖЧда 11 нафар ўзбекистонлик ярим финал йўлланмаси учун курашмоқда

Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги ЖЧда ўзбекистонликлар ҳисобида яна 9 та ғалаба ва битта мағлубият бор. 11 нафар боксчи ярим финал йўлланмаси учун курашмоқда.

Ўзбекистонда антидопинг назорати рақамлаштирилади
10 май 2023, 10:04

Ўзбекистонда антидопинг назорати рақамлаштирилади

Ўзбекистонда антидопинг назорати ва мониторинги рақамлаштирилади. Бунда допинг-тест назоратини ташкил қилиш, спортчилар маълумотлари киритиладиган онлайн тизим, шунингдек, антидопинг таълим электрон платформаси яратиш, Спортда тақиқланган моддаларни текшириш платформасини жорий этиш кўзда тутилган.

Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медаль олди
9 май 2023, 09:50

Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медаль олди

Доха шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Диёра Келдиёрова кумуш медаль ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколарини қўлга киритди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган ЖЧда яна 6 та ғалабага эришди
8 май 2023, 16:16

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган ЖЧда яна 6 та ғалабага эришди

Тошкентда давом этаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна 6 та ғалабага эришди.

Футбол мураббийи Виктор Жалилов 71 ёшида вафот этди
8 май 2023, 13:02

Футбол мураббийи Виктор Жалилов 71 ёшида вафот этди

«Пахтакор» ва «Навбаҳор» клублари билан Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган мураббий Виктор Жалилов 71 ёшида вафот этди. У Ўзбекистон U-22 жамоасини ҳам бошқарган.

Ўзбекистон бокс бўйича ЖЧда ҳозиргача фақат битта мағлубиятга учради
6 май 2023, 16:51

Ўзбекистон бокс бўйича ЖЧда ҳозиргача фақат битта мағлубиятга учради

Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг (IBA) дастлабки 5 кунида Ўзбекистон терма жамоаси фақат бир марта мағлубиятга учради. 6 май куни терма жамоанинг яна 2 нафар вакили баҳсга киришади.

Ўзбекистон футболи билан танишган ФИФА раҳбари — фоторепортаж
6 май 2023, 15:50

Ўзбекистон футболи билан танишган ФИФА раҳбари — фоторепортаж

Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф, тўп ва футболкаларга қўйилган дастхатлар, «Дўстлик» стадиони қурилишига қўшилган ҳисса, U-20 терма жамоасига тилаклар ва 9-рақамли футбол формаси — Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантинонинг Тошкентга ташрифидан репортаж.

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ОЧда биринчи ўринни эгаллади
3 май 2023, 19:43

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ОЧда биринчи ўринни эгаллади

Хитойда ўтказилган кураш бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 12 та медаль — 7 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон енгил атлетикачилари U-18 Осиё чемпионатида 12 та медаль олди
1 май 2023, 16:05

Ўзбекистон енгил атлетикачилари U-18 Осиё чемпионатида 12 та медаль олди

Тошкентда енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 12 та — 3 олтин, 3 кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

Эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди
1 май 2023, 13:05

Эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 18 ва 23 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Паралимпиячилар эса учинчи ўринни қайд этди.

Ўзбекистон енгил атлетикачилари U-18 Осиё чемпионатида 3 та медални қўлга киритди
28 апрель 2023, 17:28

Ўзбекистон енгил атлетикачилари U-18 Осиё чемпионатида 3 та медални қўлга киритди

Тошкентда енгил атлетика бўйича ўтказилаётган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси учта медаль — 2 та кумуш ва битта бронзани қўлга киритди.

Тошкентда ўтадиган бокс бўйича ЖЧда 13 нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашади (Рўйхат)
28 апрель 2023, 17:05

Тошкентда ўтадиган бокс бўйича ЖЧда 13 нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашади (Рўйхат)

30 апрель — 14 май кунлари Ўзбекистонда ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида миллий терма жамоадан 13 нафар спортчи қатнашади. Улар орасида Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов каби Олимпия ўйинлари чемпионлари ҳам бор.

U-20 жаҳон чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистон гуруҳда мезбон Аргентинага қарши ўйнайди
22 апрель 2023, 11:52

U-20 жаҳон чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистон гуруҳда мезбон Аргентинага қарши ўйнайди

Жума куни Швейцарияда U-20 жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Осиё чемпиони сифатида қатнашаётган Ўзбекистон ёшлар жамоаси турнир мезбони — Аргентина жой олган А гуруҳидан ўрин эгаллади. Бу гуруҳда, шунингдек, Гватемала ва Янги Зеландия жамоалари ҳам бор.

ЎФА «Бунёдкор» — «Насаф» учрашувида юз берган воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда
18 апрель 2023, 16:43

ЎФА «Бунёдкор» — «Насаф» учрашувида юз берган воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси «Бунёдкор» ва «Насаф»ўртасидаги учрашувда ҳакам қарорларидан норозилик ортидан юзага келган можарони ўрганмоқда.

ЎФА — ёшлар терма жамоаси аъзоси Шахриёр Жабборовнинг футболдан вақтинча четлатилгани ҳақида
18 апрель 2023, 15:32

ЎФА — ёшлар терма жамоаси аъзоси Шахриёр Жабборовнинг футболдан вақтинча четлатилгани ҳақида

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Шахриёр Жабборов допинг тести туфайли футболдан вақтинча четлатилганди. ЎФА текширув ҳали якунланмагани, унинг эҳтиётсизлик сабаб сифатсиз биологик фаол моддалар истеъмол қилган бўлиши эҳтимоли ўрганилаётганини билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг