Спорт

Ўзбекистонда Сумо федерацияси рўйхатдан ўтди
15 октябр 2023, 17:22

Ўзбекистонда Сумо федерацияси рўйхатдан ўтди

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Сумо федерациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Камол Усмонов унинг раиси этиб сайланди.

Хитойдаги таэквондо гран-присида 5 ўзбекистонликнинг 4 нафари медаль олди
12 октябр 2023, 18:04

Хитойдаги таэквондо гран-присида 5 ўзбекистонликнинг 4 нафари медаль олди

Хитойда Осиё ўйинларидан 2 кун ўтиб бошланган таэквондонинг WT йўналиши бўйича гран-при мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 3 та бронза медалга эга чиқди: Мадинабону Маннопова, Улуғбек Рашитов, Жасур Жайсунов учинчи, Никита Рафалович эса иккинчи ўринни олди.

Президент Осиё ўйинлари тарихида энг яхши натижа кўрсатган спортчиларни табриклади
9 октябр 2023, 12:05

Президент Осиё ўйинлари тарихида энг яхши натижа кўрсатган спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев XIХ ёзги Осиё ўйинларида 71 та медалга сазовор бўлган ўзбекистонлик спортчиларни табриклаб, олтин медалларнинг ярмини қизлар қўлга киритганидан мамнунлигини таъкидлади. Президент, шунингдек, 2024 йилда Парижда ўтадиган Олимпиадада муваффақиятли иштирок этишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 71 та медаль билан якунлади
8 октябр 2023, 12:12

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 71 та медаль билан якунлади

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларини 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза — жами 71 та медаль билан бешинчи ўринда якунлади.

Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди
8 октябр 2023, 10:31

Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти этиб тасдиқланди.

Ўзбекистон футболчилари Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди
7 октябр 2023, 22:30

Ўзбекистон футболчилари Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учинчи ўрин учун кечган баҳсда Гонконгни мағлуб этиб, 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари медалини қўлга киритди (видео, фото).

Ўзбекистон спортчилари Хитойдаги Осиё ўйинларида яна 3 та медални қўлга киритди
6 октябр 2023, 19:27

Ўзбекистон спортчилари Хитойдаги Осиё ўйинларида яна 3 та медални қўлга киритди

Хитойдаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси яна иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди. Миллий терма жамоа 63 та медаль билан медаллар жадвалида бешинчи ўринни сақлаб қолди.

Уч нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритди
5 октябр 2023, 18:50

Уч нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритди

Хитойда давом этаётган XIX ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна 3 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Бокс бўйича терма жамоа аъзолари Хасанбой Дўсматов, Абдумалик Халоков ва Баҳодир Жалолов олтин медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистон футболчилари Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга мағлуб бўлди
4 октябр 2023, 19:47

Ўзбекистон футболчилари Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга мағлуб бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга имкониятни бой бериб қўйди. Миллий терма жамоа бронза медали учун Гонконгга қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойдаги Осиё ўйинларида яна 3 та медални қўлга киритди
4 октябр 2023, 19:36

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойдаги Осиё ўйинларида яна 3 та медални қўлга киритди

Хитойда давом этаётган XIX ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларида яна олтита медални қўлга киритди
2 октябр 2023, 21:43

Ўзбекистон Осиё ўйинларида яна олтита медални қўлга киритди

Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси медаллари сони енгил атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда кураш бўйича муваффақиятли чиқишлар эвазига 43 тага етди. Бироқ миллий терма жамоа турнир жадвалида бешинчи ўриндан олтинчи ўринга тушди.

Ўзбекистон футболчилари 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди
1 октябр 2023, 15:29

Ўзбекистон футболчилари 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Ўзбекистон терма жамоаси охирги марта 1994 йилда турнирнинг ушбу босқичига чиққан (+голлар видеоси).

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди
30 сентябрь 2023, 19:13

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой Таипейи устидан ғалаба қозониб, Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди. Ғалаба голи қўшимча вақтда киритилди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 32 та медаль билан 6-ўринда
29 сентябрь 2023, 18:34

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 32 та медаль билан 6-ўринда

2023 йилги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик қиличбоз қизлар илк марта олтин медалга эга чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 32 та медаль билан 6-ўринда бормоқда: 7 та олтин, 10 та кумуш, 15 та бронза. Совриндорлар рўйхати.

Жалолиддин Машарипов Грециянинг «Пансерраикос» футбол клубига ўтди
28 сентябрь 2023, 12:23

Жалолиддин Машарипов Грециянинг «Пансерраикос» футбол клубига ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Грециянинг «Пансерраикос» футбол клуби билан шартнома имзолади. Спортчи аввал Саудиянинг «Ан-Наср» клубида тўп сурганди.

Ханчжоу-2022: Осиё ўйинларининг илк кунида ўзбекистонлик спортчилар 7 та медаль қўлга киритди
25 сентябрь 2023, 15:05

Ханчжоу-2022: Осиё ўйинларининг илк кунида ўзбекистонлик спортчилар 7 та медаль қўлга киритди

Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларининг дастлабки кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза — жами 7 та медал билан тақдирланди. Мусобақадаги илк олтинни дзюдо бўйича -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова қўлга киритди.

Нью-Йоркда ФИФА раҳбари Шавкат Мирзиёевга тўп совға қилди
21 сентябрь 2023, 10:25

Нью-Йоркда ФИФА раҳбари Шавкат Мирзиёевга тўп совға қилди

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда ФИФА раҳбари билан учрашиб, Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқди. Учрашувда Жанни Инфантино президентга унинг исми туширилган тўп совға қилди. Аввалроқ Мирзиёевга фамилияси туширилган футболка тортиқ қилинганди.

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини энди испаниялик мутахассис бошқаради
20 сентябрь 2023, 17:55

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини энди испаниялик мутахассис бошқаради

Испаниялик Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлди. У жамоани 2024 йил Ўзбекистонда ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди. Мутахассис жамоа билан машғулотларни Осиё кубоги саралаш босқичидан сўнг бошлайди.

ОЧЛ: «ОКМК»да мағлубият, «Навбаҳор»да дуранг, «Насаф»да эса ғалаба
19 сентябрь 2023, 11:20

ОЧЛ: «ОКМК»да мағлубият, «Навбаҳор»да дуранг, «Насаф»да эса ғалаба

Душанба куни Ўзбекистоннинг 3 та клуби Осиё Чемпионлар лигасида ўз иштирокини бошлади. Илк турда «ОКМК» «Ал-Иттиҳод»га 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, «Насаф» «Ал-Файсалий»ни минимал ҳисобда ютди. «Навбаҳор» эса Неймар бошчилигидаги «Ал-Ҳилол» билан дуранг ўйнади.

Саудия Арабистонида ўтган оғир атлетика бўйича ЖЧда Ўзбекистон 7 та медаль олди
18 сентябрь 2023, 10:18

Саудия Арабистонида ўтган оғир атлетика бўйича ЖЧда Ўзбекистон 7 та медаль олди

Саудия Арабистонида ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза (жами 7 та) медалини қўлга киритди. Бу билан жамоа Хитойдан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг