Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Иорданияда ўтказилган Осиё чемпионатида саккизта медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатини 4 та медаль — 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза билан якунлади.
Парижда енгил атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси 3 та — 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, параатлетчилар 2024 йилги ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензия олишди.
Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида 22 ёшли Фарида Солиева югуриш баҳсларида 2-ўринни, баландликка сакраш секторида Светлана Радзивил 3-ўринни олди. Аввалроқ босқон улоқтириш баҳсида Суҳроб Ходжаев кумуш медалга эга чиққанди.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Суҳроб Ходжаев Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди.
Руминияда бадиий гимнастика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Анастасия Саранцева ва Мишель Нестерова бронза медалларини қўлга киритди. Бу натижа орқали тарихда илк бор ўзбекистонлик гимнастикачилар ЖЧда медалли бўлди.
Россиялик мутахассис Александр Крестинин пойтахтнинг «Бунёдкор» футбол клуби бош мураббийига айланди. Бунгача у Қирғизистон футбол терма жамоаси бош мураббийи эди.
Ўзбекистон Италияда ўтган ёшлар ўртасидаги байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатини 16-поғонада якунлади. Жамоа 4 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.
Ўзбекистон футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақалар «Humo» арена, «Юнусобод» спорт мажмуаси, «Alpomish» ҳамда бошқа бир қатор муз саройларида ўтиши режалаштирилган. ФИФА вакиллари мусобақа бошланишидан олдин объектларнинг ҳолатини кўргани келади.
Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Улан-Баторда (Мўғулистон) «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда БАА вакили Хорлодои Биршелтни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистон миллий термаси ўйинларида букмекерлик компанияси реклама қилингани Ўзбекистонда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзбекистонда футбол учрашувларида букмекерлар биринчи марта реклама қилинмаяпти, аммо бу қадар шов-шувли ҳолатнинг расмийлар томонидан эътиборсиз қолдирилиши биринчи марта кузатилди
Бишкекда ўтказилган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 17 гача ва 23 гача ёш тоифаларида 24 та медални қўлга киритди.
Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида саблячи Зайнаб Дайибекова финалда уч карра жаҳон чемпионати совриндори бўлган жанубий кореялик спортчини енгиб Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Сингапурда спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Абдулазиз Мирвалиев ҳам жамоа ҳисобига яна бир кумуш медални қўшди.
«Ўзавтосаноат» компанияси раҳбари Улуғбек Розуқулов Гимнастика федерацияси раиси этиб сайланди. Бунгача федерацияни компаниянинг аввалги раҳбари Шавкат Умурзоқов бошқариб келган.
Ўзбекистоннинг 16 дзюдочиси янгиланган Олимпия рейтингига киритилди. Улар орасида тарихда биринчи марта аёллар терма жамоасининг олти нафар вакили ҳам бор.
Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида 7−10 сентябрь кунлари илк Халқаро этноспорт фестивали ўтказилади. Унда спортчилар беллашуви, миллий ош чемпионати, санъати кўргазмалари, адабиётлар намойишлари бўлиб ўтади.
Таиланддаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик велоспортчилар яккалик ва гуруҳ баҳсларида яна бешта медални қўлга киритди.
«Манчестер Сити» УЕФА Чемпионлар лигаси финалида «Интер»ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор кубокни қўлга киритди. Хосеп Гвардиола жамоаси, шунингдек, «требл» қайд этди.
Римда ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасида Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди. Шу тариқа 8 йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик таэквондочилар Гран-при мусобақасида яна ғолиб бўлди. Никита Рафалович эса кумуш медалга эга чиқди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг