22−23 август кунлари Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонликлар жами 18 та медалга эга чиқди, деб хабар бермоқда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги.

Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан самбочилар 24 та вазн тоифасида совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Беллашувларда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 8 та кумуш ва 7 та бронза медалини олди.

Совриндорлар рўйхати:

Олтин:

-59 кг: Шаҳзода Азатова (жанговар самбо)

-88 кг: Соҳиб Ҳасанбоев (жанговар самбо)

+98 кг: Ислом Носиров (жанговар самбо)

Кумуш:

-72 кг: Гулина Облоқулова (жанговар самбо)

-64 кг: Сардор Олимжонов

-71 кг: Дилшодбек Йўлдошев

-98 кг: Неъмат Ёқубов

-50 кг: Гулсевар Ўроқова

-58 кг: Эгамберган Искандаров (жанговар самбо)

-71 кг: Ойбек Солиев (жанговар самбо)

+80 кг: Ҳосият Машарипова

Бронза:

-71 кг: Убайдулло Мўминов

-98 кг: Мирзоҳид Тўхташев

-59 кг: Мамлакат Султонова (жанговар самбо)

-58 кг: Лутфилла Сайдаматов (жанговар самбо)

-88 кг: Зафар Аҳроров (жанговар самбо)

-54 кг: Фароғат Нурмаматова

-72 кг: Бегойим Ҳайитова.