14−25 июль кунлари Жанубий Кореянинг Чханвон шаҳрида ўқ отиш бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иккита кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

жаҳон чемпионати, кумуш медаль, ўқ отиш спорти

Ўзбекистонлик спортчилар ёшлар ўртасида 50 метрга тўппончадан отиш дастурида иккита совринни қўлга киритди. Индивидуал дастурда Вениамин Никитин, жамоавий дастурда эса Муҳаммад Камолов, Илҳомбек Обиджонов ва Вениамин Никитин иккинчи ўринни эгаллади.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон 15-ўринни банд этди. Энг кучли учликка Хитой (12 олтин, 9 кумуш ва 7 бронза), Ҳиндистон (6−6−5) ва Украина (5−3−2) терма жамоалари кирди. Қозоғистон 4-ўринни эгаллади (4−4−2).

Ўтган йили Мисрда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жамоавий дастурда кумуш медални қўлга киритган эди. Бу йил снайперлар индивидуал дастурда ҳам терма жамоа ҳисобига медал ёзиб, ўз натижаларини янгилашди.

жаҳон чемпионати, кумуш медаль, ўқ отиш спорти

Мусобақада дунёнинг 44 давлатидан 550 дан ортиқ снайперлар иштирок этмоқда.