Спорт

Ўзбекистон бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатини 18 та медаль билан биринчи ўринда якунлади
5 июн 2023, 14:59

Ўзбекистон бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатини 18 та медаль билан биринчи ўринда якунлади

Филиппинда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини Ўзбекистон 18 та медаль — 10 та олтин, 7 та кумуш ва 1 та бронза билан якунлади. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Таэквондо WT бўйича ЖЧни ўзбекистонликлар 4 та медаль билан якунлади
5 июн 2023, 09:46

Таэквондо WT бўйича ЖЧни ўзбекистонликлар 4 та медаль билан якунлади

Боку шаҳрида ўтган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 4 та медаль: 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиқди. Ўтган йилги ЖЧда ҳам улар 4 та медаль олганди.

Профессионал футбол клубларини ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқлардан вақтинча озод қилиш режалаштирилмоқда
2 июн 2023, 18:41

Профессионал футбол клубларини ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқлардан вақтинча озод қилиш режалаштирилмоқда

Сенат Солиқ кодексига профессионал футбол клубларини вақтинча ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқлардан озод этадиган ўзгартиришлар киритилишини маъқуллади. Шунингдек, клубларга чет эллик мутахассис ва футболчилар даромадларидан тўланадиган даромад солиғи бўйича ҳам имтиёз берилиши мумкин.

Светлана Осипова таэквондо WT бўйича ЖЧда кумуш медални қўлга киритди
2 июн 2023, 10:53

Светлана Осипова таэквондо WT бўйича ЖЧда кумуш медални қўлга киритди

Озарбайжонда ўтаётган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатида Светлана Осипова финалгача етиб бориб, кумуш медални олди. Аввалроқ ушбу мусобақада Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов бронза медалини қўлга киритганди.

Нодирбек Абдусатторов Norway Chess`нинг иккинчи турида ғолиб бўлди
1 июн 2023, 15:13

Нодирбек Абдусатторов Norway Chess`нинг иккинчи турида ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича Норвегия турнирининг иккинчи турида Арян Тарини мағлуб этиб, турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди.

«Севилья» «Рома»ни мағлуб этиб, 7-марта Европа Лигаси ғолиби бўлди
1 июн 2023, 10:07

«Севилья» «Рома»ни мағлуб этиб, 7-марта Европа Лигаси ғолиби бўлди

Венгрия пойтахтида бўлиб ўтган Европа Лигаси финалида «Севилья» жамоаси пенальтилар сериясидаги устунлик эвазига 7-марта ушбу кубокка эга чиқди. Испан клуби бу билан Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видео, фото).

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Исроилга кичик ҳисобда ютқазиб, турнирни тарк этди
31 май 2023, 09:31

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Исроилга кичик ҳисобда ютқазиб, турнирни тарк этди

Аргентинада ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧ Ўзбекистон учун ниҳоясига етди. Нимчорак финалда улар сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, Исроилга мағлуб бўлди.

Улуғбек Рашитов таэквондо бўйича ЖЧда 3-ўринни олди
30 май 2023, 10:38

Улуғбек Рашитов таэквондо бўйича ЖЧда 3-ўринни олди

Таэквондо бўйича Токио-2020 олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов жаҳон чемпионатида ярим финалгача етиб бориб, бронза медалига эга чиқди.

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен ўйнайдиган Norway Chess турнирида иштирок этади
29 май 2023, 12:53

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен ўйнайдиган Norway Chess турнирида иштирок этади

Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича энг нуфузли турнирлардан бири — Norway Chess мусобақасида иштирок этади, унда Магнус Карлсен, Алириза Фирузжа ва дунёнинг бошқа кучли шахматчилари қатнашади.

Оролнинг қуриган тубида Rally Muynak — 2023 экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтди
29 май 2023, 11:24

Оролнинг қуриган тубида Rally Muynak — 2023 экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтди

Мўйноқ, Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган тубида 25−28 май кунлари IV халқаро Rally Muynak — 2023 экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтди ва ғолиблар аниқланди.

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистоннинг 1/8 финалдаги рақиби маълум бўлди
28 май 2023, 22:20

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистоннинг 1/8 финалдаги рақиби маълум бўлди

Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финалида Ўзбекистон терма жамоаси Исроилга қарши баҳс олиб боради. Ўйин 31 май куни бўлиб ўтади.

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Чемпионлар турининг учинчи босқичи ғолиби бўлди
27 май 2023, 11:45

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Чемпионлар турининг учинчи босқичи ғолиби бўлди

18 ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов дунёнинг еттинчи рақамли шахматчиси Фабиано Каруанани мағлубиятга учратиб, Чемпионлар турининг учинчи босқичи — ChessKid кубоги ғолибига айланди. Бунинг учун унга 30 минг доллар пул мукофоти берилади.

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Гватемалани ютиб, 1/8 финалга йўл олди
27 май 2023, 08:13

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Гватемалани ютиб, 1/8 финалга йўл олди

Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧнинг 3-ўйинида биринчи бўлимда 2 та гол урган Ўзбекистон жамоаси гуруҳда 4 очко тўплаб, плей-оффга йўл олди. Мезбон Аргентина Янги Зеландияни ҳам ютиб, пешқадам бўлди. 1/8 финалда Ўзбекистон 30 май куни Япония ёки Исроил билан беллашиши кутилмоқда.

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Янги Зеландия билан дуранг ўйнади
24 май 2023, 08:09

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Янги Зеландия билан дуранг ўйнади

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи ўйинида биринчи бўлимда 2 та гол ўтказиб юборган Ўзбекистон терма жамоаси якунда Янги Зеландия билан дуранг ўйнади. Гуруҳда Аргентина пешқадамлик қилмоқда, Ўзбекистон эса 3-ўринда бормоқда.

Ўзбекистон футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлади
21 май 2023, 09:59

Ўзбекистон футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлади

Ўзбекистон 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлади. Аргентина жамоасига қарши ўйинда ўзбекистонликлар ҳисобни биринчи бўлиб очган бўлса-да, сўнг иккита гол ўтказиб юборди (статистика, фото, видео).

Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатида медаль олган илк ўзбекистонлик аёл дзюдочи бўлди
15 май 2023, 13:23

Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатида медаль олган илк ўзбекистонлик аёл дзюдочи бўлди

Диёра Келдиёрова Доҳа шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритиб, мамлакат тарихида совриндор бўлган илк ўзбекистонлик аёл дзюдочига айланди. Терма жамоа жаҳон чемпионатини умумий ҳисобда иккита кумуш ва иккита бронза медали билан якунлади.

Ўзбекистонлик муайтайчилар ЖЧда 5 та медаль олди
15 май 2023, 10:16

Ўзбекистонлик муайтайчилар ЖЧда 5 та медаль олди

Муайтай бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.

Ўзбекистон бокс бўйича ЖЧни 9 та медаль билан якунлади
14 май 2023, 18:44

Ўзбекистон бокс бўйича ЖЧни 9 та медаль билан якунлади

Тошкентда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг охирги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритди. Шу тариқа ўзбекистонлик боксчилар мусобақани 9 та медаль билан якунлади.

Баҳодир Жалолов Ўзбекистон ҳисобига 3-олтин медални келтирди
13 май 2023, 19:28

Баҳодир Жалолов Ўзбекистон ҳисобига 3-олтин медални келтирди

Боксчи Баҳодир Жалолов ЖЧ финалида кубалик рақиби устидан ғалаба қозонди ва иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди. Шу тариқа финалнинг биринчи кунида ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин медални қўлга киритди.

Ҳасанбой Дўсматов ҳам бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди
13 май 2023, 19:05

Ҳасанбой Дўсматов ҳам бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича жаҳон чемпионати финалида франциялик Билал Беннамани 1-раундда нокаутга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Бу билан у Ўзбекистон ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг