Босния ва Герцеговинада таэквондонинг WТ йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Исломбек Ахчурин олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.

1.52 метр бўй баландлигигача бўлган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик спортчи барча рақибларини мағлуб этди.

Кумуш медални италиялик Франческо Кутроне, бронзани қозоғистонлик Динмуҳаммад Толибаи ва Хитой Тайпейидан Чен-Сюан Ву қўлга киритди.