Спорт

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар ОЧни 4 та медаль билан якунлади
17 июл 2023, 09:27

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар ОЧни 4 та медаль билан якунлади

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатини 4 та медаль — 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза билан якунлади.

Ўзбекистон пара атлетлари жаҳон чемпионатида учта медални қўлга киритди
14 июл 2023, 21:53

Ўзбекистон пара атлетлари жаҳон чемпионатида учта медални қўлга киритди

Парижда енгил атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси 3 та — 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, параатлетчилар 2024 йилги ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензия олишди.

Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати: ўзбекистонликлар яна 2 та медаль олди
14 июл 2023, 10:45

Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати: ўзбекистонликлар яна 2 та медаль олди

Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида 22 ёшли Фарида Солиева югуриш баҳсларида 2-ўринни, баландликка сакраш секторида Светлана Радзивил 3-ўринни олди. Аввалроқ босқон улоқтириш баҳсида Суҳроб Ходжаев кумуш медалга эга чиққанди.

Енгил атлетикачи Суҳроб Ходжаев Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
13 июл 2023, 16:13

Енгил атлетикачи Суҳроб Ходжаев Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Суҳроб Ходжаев Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди.

Илк бор ўзбекистонлик гимнастикачилар ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда медалларни қўлга киритди
11 июл 2023, 10:09

Илк бор ўзбекистонлик гимнастикачилар ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда медалларни қўлга киритди

Руминияда бадиий гимнастика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Анастасия Саранцева ва Мишель Нестерова бронза медалларини қўлга киритди. Бу натижа орқали тарихда илк бор ўзбекистонлик гимнастикачилар ЖЧда медалли бўлди.

Александр Крестинин «Бунёдкор»га бош мураббий бўлди
10 июл 2023, 15:01

Александр Крестинин «Бунёдкор»га бош мураббий бўлди

Россиялик мутахассис Александр Крестинин пойтахтнинг «Бунёдкор» футбол клуби бош мураббийига айланди. Бунгача у Қирғизистон футбол терма жамоаси бош мураббийи эди.

Байдарка ва каноэда эшкак эшувчилар ўртасидаги ЖЧда ўзбекистонлик ёшлар 6 та медаль олди
10 июл 2023, 10:57

Байдарка ва каноэда эшкак эшувчилар ўртасидаги ЖЧда ўзбекистонлик ёшлар 6 та медаль олди

Ўзбекистон Италияда ўтган ёшлар ўртасидаги байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатини 16-поғонада якунлади. Жамоа 4 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтади
26 июн 2023, 10:26

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтади

Ўзбекистон футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақалар «Humo» арена, «Юнусобод» спорт мажмуаси, «Alpomish» ҳамда бошқа бир қатор муз саройларида ўтиши режалаштирилган. ФИФА вакиллари мусобақа бошланишидан олдин объектларнинг ҳолатини кўргани келади.

Ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова «Катта дубулға» турнирида бронза медалини қўлга киритди
23 июн 2023, 19:52

Ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова «Катта дубулға» турнирида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Улан-Баторда (Мўғулистон) «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда БАА вакили Хорлодои Биршелтни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди.

CAFA Nations Cup’даги букмекерлар рекламаси ўзбекистонликларнинг норозилигига сабаб бўлди
21 июн 2023, 19:34

CAFA Nations Cup’даги букмекерлар рекламаси ўзбекистонликларнинг норозилигига сабаб бўлди

Ўзбекистон миллий термаси ўйинларида букмекерлик компанияси реклама қилингани Ўзбекистонда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзбекистонда футбол учрашувларида букмекерлар биринчи марта реклама қилинмаяпти, аммо бу қадар шов-шувли ҳолатнинг расмийлар томонидан эътиборсиз қолдирилиши биринчи марта кузатилди

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида 24 та медални қўлга киритди
19 июн 2023, 20:41

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида 24 та медални қўлга киритди

Бишкекда ўтказилган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 17 гача ва 23 гача ёш тоифаларида 24 та медални қўлга киритди.

Қорақалпоғистонлик қиличбоз Зайнаб Дайибекова Осиё чемпиони бўлди
19 июн 2023, 17:15

Қорақалпоғистонлик қиличбоз Зайнаб Дайибекова Осиё чемпиони бўлди

Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида саблячи Зайнаб Дайибекова финалда уч карра жаҳон чемпионати совриндори бўлган жанубий кореялик спортчини енгиб Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллади.

Оксана Чусовитина Осиё чемпионатида кумуш медалига сазовор бўлди
19 июн 2023, 16:11

Оксана Чусовитина Осиё чемпионатида кумуш медалига сазовор бўлди

Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Сингапурда спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Абдулазиз Мирвалиев ҳам жамоа ҳисобига яна бир кумуш медални қўшди.

Улуғбек Розуқулов Ўзбекистон гимнастика федерациясига раис этиб сайланди
17 июн 2023, 21:17

Улуғбек Розуқулов Ўзбекистон гимнастика федерациясига раис этиб сайланди

«Ўзавтосаноат» компанияси раҳбари Улуғбек Розуқулов Гимнастика федерацияси раиси этиб сайланди. Бунгача федерацияни компаниянинг аввалги раҳбари Шавкат Умурзоқов бошқариб келган.

Ўзбекистонлик 6 нафар дзюдочи илк бор Олимпия ўйинлари рейтингида пешқадам бўлди
14 июн 2023, 17:33

Ўзбекистонлик 6 нафар дзюдочи илк бор Олимпия ўйинлари рейтингида пешқадам бўлди

Ўзбекистоннинг 16 дзюдочиси янгиланган Олимпия рейтингига киритилди. Улар орасида тарихда биринчи марта аёллар терма жамоасининг олти нафар вакили ҳам бор.

Хивада Халқаро этноспорт фестивали ўтказилади
13 июн 2023, 09:22

Хивада Халқаро этноспорт фестивали ўтказилади

Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида 7−10 сентябрь кунлари илк Халқаро этноспорт фестивали ўтказилади. Унда спортчилар беллашуви, миллий ош чемпионати, санъати кўргазмалари, адабиётлар намойишлари бўлиб ўтади.

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ОЧда яна 5 та медални қўлга киритди
12 июн 2023, 13:09

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ОЧда яна 5 та медални қўлга киритди

Таиланддаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик велоспортчилар яккалик ва гуруҳ баҳсларида яна бешта медални қўлга киритди.

«Манчестер Сити» Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди
11 июн 2023, 05:46

«Манчестер Сити» Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди

«Манчестер Сити» УЕФА Чемпионлар лигаси финалида «Интер»ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор кубокни қўлга киритди. Хосеп Гвардиола жамоаси, шунингдек, «требл» қайд этди.

Улуғбек Рашитов таэквондо бўйича Гран-при чемпиони бўлди
10 июн 2023, 10:26

Улуғбек Рашитов таэквондо бўйича Гран-при чемпиони бўлди

Римда ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасида Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди. Шу тариқа 8 йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик таэквондочилар Гран-при мусобақасида яна ғолиб бўлди. Никита Рафалович эса кумуш медалга эга чиқди.

Умида Омонова тезкор шахмат бўйича ЖЧда олтин медални қўлга киритди
9 июн 2023, 12:22

Умида Омонова тезкор шахмат бўйича ЖЧда олтин медални қўлга киритди

Грузияда 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида тезкор шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Умида Омонова ғолиб бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг