Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов TePe Sigeman Chess Tournament 2024 турнирида ғолиб бўлди.

У асосий даврада 4,5 очко тўплаб, Аржун Эригайси (Ҳиндистон, FIDE рейтинги — 8, Эло балли — 2761) ҳамда Пётр Свидлер (Россия, 45, 2689) билан бир хил очко жамғарган ҳолда пешқадам бўлди.

нодирбек абдусатторов, шахмат, tepe sigeman chess tournament 2024

Шундан сўнг уч шахматчи ўртасида тай-брейк баҳслари ўтказилди. Нодирбек Абдусатторов иккала ўйинда ҳам рақибларини мағлуб этди ва мусобақа чемпионлигини қўлга киритди.

нодирбек абдусатторов, шахмат, tepe sigeman chess tournament 2024

Абдусатторов мусобақа бошидаги омадсиз старт эвазига FIDE онлайн рейтингида 8-поғонага тушиб қолганди, лекин 3 та ғалабадан сўнг йўқотилган рейтингларини тиклаб, яна топ-5 ликка қайтди.

TePe Sigeman Chess Tournament мусобақаси ҳар йили Швециянинг Мальмё шаҳрида бўлиб ўтади. Шахматчилар саккиз ўйинчидан иборат битта давра тизимида рақобатлашади. Вақт назорати — 40 та юриш учун 90 дақиқа, ўйиннинг қолган қисмида яна 30 дақиқа ва ҳар бир ҳаракат учун 30 секунд қўшимча.