Халқаро дзюдо федерацияси 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўл олган спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистоннинг 16 нафар дзюдочиси лицензион ҳудуд бўйича ўринларни қўлга киритган бўлса, улардан олти нафари аёллар терма жамоаси вакилларидир. Бир вақтнинг ўзида 6 нафар дзюдочи қизларнинг лицензион ҳудуддан ўрин олиши эса биринчиси бўлди.

Бу натижа билан Ўзбекистон терма жамоаси аралаш жамоавий йўналишда ҳам лицензия талабини бажарган 12 жамоадан бирига айланди.

Эркаклар:

-60 кг:

6. Дилшодбек Баратов — 1644 очко

-66 кг:

17. Муҳриддин Тиловов — 1034 очко

24. Сардор Нуриллаев — 879 очко

-73 кг:

6. Муроджон Йўлдошев — 1870 очко

8. Обидхон Нўъмонов — 1714 очко

11. Шаҳрам Аҳадов — 1460 очко

-90 кг:

3. Давлат Бобонов — 2174 очко

-100 кг:

9. Музаффарбек Тўрабоев — 1289 очко

+100 кг:

2. Алишер Юсупов — 2310 очко

13. Шоҳруҳ Бахтиёров — 1210 очко

Аёллар:

-48 кг:

28. Ҳалимажон Қурбонова — 620 очко

-52 кг:

3. Диёра Келдиёрова — 2784 очко

12. Сита Қадамбоева — 937 очко

-57 кг:

27. Шукуржон Аминова — 710 очко

-70 кг:

1. Саки Низое (Япония) — 3450 очко

21. Гулноза Матниязова — 875 очко

-78 кг:

27. Ирисхон Қурбонбоева — 479 очко

Қайд этилишича, бу 2024 йилнинг 23 июнь куни ёпиладиган Олимпиада рейтинги. Унга рейтинг етакчиси, лицензион ҳудуддан жой олган ёки қитъавий квотага эга дзюдочилар киритилади.

Бир вазнда икки ёки ундан кўп спортчи лицензион ҳудуддан жой олса, Олимпиада иштирокчиси мураббийлар штаби қарорига кўра танланади, дейилади хабарда.