Парижда енгил атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик пара атлетлар учта — иккита олтин ва битта бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Эркаклар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш дастурида Бобур Омонов 14 метр 73 см натижа билан ва Т12 классида узунликка сакраш дастурида иштирок этган пара атлет Дониёр Салиев 7 метр 47 см натижа билан олтин медални делегация ҳисобига қўштириб қўйишди. Ушбу натижалар билан пара атлетлар жаҳон чемпионати рекордларини янгилашди.

пара атлет, паралимпия йўлланмаси

Шунингдек, аёллар ўртасида F54 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган Нурхон Қурбонова 7 метр 38 см натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.

пара атлет, паралимпия йўлланмаси

Шу тариқа, ўзбекистонлик пара атлетлар Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритишди.