5−9 июль кунлари Италиянинг Ауронцо шаҳрида ёшлар ўртасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бўлди. 18 ва 23 ёшдаги атлетлар иштирокидаги мусобақада ўзбекистонликлар 6 та медалга эга чиқди.

23 ёшгача бўлган каноэчилар ўртасида 1000 метрга кечган баҳсларда Владлен Денисов кумуш медални олди. Айни шу турдаги қайиқда 18 ёшгача бўлган қизлар беллашувида Шоҳсанам Шерзодова бронза медалига сазовор бўлди.

U-23 / С1, 1000 метр:

  1. Габриеле Касадеи (Италия)
  2. Владлен Денисов (Ўзбекистон)
  3. Давид Баушке (Германия)

U-18 / С1, 1000 метр:

  1. Мария Бровкова (Қозоғистон)
  2. Река Саркани (Венгрия)
  3. Шоҳсанам Шерзодова (Ўзбекистон)

Шунингдек, Владлен Денисов Хонзода Эркинова билан 500 метрга кечган каноэчилар ўртасидаги аралаш дастурида иккинчи ўринни қўлга киритди. Шундан сўнг Владлен 5000 метрга кечган пойгада ҳам маррага иккинчи бўлиб етиб келди.

23 ёшгача бўлган байдаркачи қизлар баҳсида Арина Танатмишева 1000 метрга кечган дастурда кумуш медални қўлга киритди.

Каноэчиларнинг 500 метр масофага ўтказилган аралаш жуфтликдаги стартида Рустамжон Холмаматов ва Шоҳсанам Шерзодова жуфтлиги бронза медали соҳибига айланди.

U-23 / К-1, 1000 метр:

  1. Зока Шикос (Венгрия)
  2. Арина Танатмишева (Ўзбекистон)
  3. Барбара Галадова (Чехия)

U-18 / С-2 аралаш, 500 метр:

  1. Кристиан Сзарка / Шепке Молнар (Венгрия)
  2. Ярослав Верблиуд / Ирина Федиров (Украина)
  3. Рустамжон Холмамадов / Шоҳсанам Шерзодова (Ўзбекистон)

байдарка, каноэ