Таиландда ўтказилган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медалга сазовор бўлди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Жамоа ҳисобога ягона олтин медални Екатерина Воронина келтирган. У аёллар ўртасида кўпкураш йўналишида иштирок этиб, 6098 очко тўплаган.

Кумуш медаллардан бирини босқон улоқтиришда иштирок этган Суҳроб Ходжаев иккинчи уринишда қайд этган 71,83 метр натижаси билан, иккинчисини 400 метрга югуриш баҳслари финалида 22 ёшли Фарида Солиева маррага 52,95 сонияда етиб келиб қўлга киритди.

Баландликка сакраш секторида Светлана Радзивил бронза медалини олди. Бу спортчи учун қитъа биринчиликларидаги олтинчи медаль ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Парижда енгил атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси 3 та — 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритган. Шу тариқа, параатлетчилар 2024 йилги ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензия олишган.