9 июль куни ўзбекистонлик гимнастикачилар тарихда илк бор бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида медалларни қўлга киритди, деб хабар берди Гимнастика федерацияси матбуот хизмати.

Шу кунларда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётган Клуж-Напока (Руминия)да ўзбекистонлик Анастасия Саранцева ҳалқа билан машқ бажаришда 30,850 балл тўплаб, бронза медалига сазовор бўлди.

«Бир қатор халқаро мусобақаларнинг кўп карра ғолиби ва совриндори, 2021 йилги МДҲ ўйинлари ва 2022 йилги Осиё чемпионати бронза медали соҳибаси. Бу йил Филиппинда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатида Настя икки марта чемпион бўлди», — дейилади федерация хабарида.

Шу куни Мишель Нестерова тасма билан машқ бажаришда терма жамоа ҳисобига яна бир бронзани қўшиб қўйди.

анастасия саранцева, бадиий гимнастика

Ёш гимнастикачи Филиппиндаги Осиё чемпионатида иккита олтин медални қўлга киритган.

Мусобақада дунёнинг 59 давлатидан жами 379 нафар гимнастикачи яккалик машқларда қатнашмоқда.