Умида Омонова 5−12 июнь кунлари Батуми (Грузия) шаҳрида тезкор шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўзбекистонлик 11 та турдан 10 балл тўплаб, гуруҳ ғолибига айланди.

8 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги турнирнинг кумуш медали ўзбекистонлик яна бир шахматчи Мумтозбегим Собировага насиб этди. У 8 очко тўплади.

2022 йилда Умида Омонова Грециядаги шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам рапид, ҳам блиц бўйича ғалаба қозониб, мусобақани иккита олтин билан тугатганди.