4 февраль куни Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида федерацияга раҳбар сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Федерация президенти лавозимига Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг номзоди илгари сурилиб, бир овоздан маъқулланди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати. У бир вақтнинг ўзида ушбу лавозимда ҳам фаолият олиб боради.

Абдуқодир Тошқуловўтган йилнинг 14 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири бўлганди. Унгача Термиз давлат университети ректори ҳамда Сенат аъзоси эди.