«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда тўйимли салатлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Картошка ва маринадланган бодрингли салат


Картошкали салат — мазали ва тўйимли бўлади. Бундай салатни ҳам илиқ, ҳам совуқ ҳолида истеъмол қилиш мумкин.

Маккажўхори ва пишлоқли салат


Агар сизнинг овқатланиш рационингизда оқсил камлик қилаётган бўлса, унда маккажўхори ва пишлоқли салат тайёрлашингизни маслаҳат берамиз.

Қўзиқорин ва бодрингли салат


Қўзиқорин, бодринг ва тухумдан тайёрланган салат жуда мазали ва тўйимли бўлади. Фақат учта асосий ингредиент ва тайёрлаш учун озгина вақт зарур — қарабсизки, тушлик ёки кечки овқат учун ажойиб егулик тайёр.

Немисча салат


Қайнатилган картошка ва ветчинадан тайёрланадиган бу салат Германияда жуда ҳам машҳур бўлиб, тайёрланилиши оддий бўлсада, аммо таъми жуда ҳам мазали.

Товуқ гўшти ва пекин карамидан тайёрланадиган салат


Енгил, аммо шу билан бирга тўйимли бундай салат тушлик ва кечки таом ўрнини бемалол эгаллайди. Шунингдек, бу салатни тайёрлаш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.

Римча салат


3 хил масаллиқ талаб этиладиган жуда мазали салатни уйда тайёрлаб кўришни тавсия қиламиз. Гўшт, қўзиқорин ва рукколадан тайёрланадиган бу салат овқатнинг ўрнини бемалол боса олади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15