4 февраль, жума куни Ўзбекистонда 912 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу бир кун олдинги ҳолатга қараганда камроқ — пайшанба куни 961 киши ковид юқтириб олганди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Пандемия бошидан бери COVID-19 аниқланган фуқароларнинг умумий сони 228 мингга яқинлашди.

Энг кўп ҳолат Тошкент ҳисобига тўғри келмоқда — 441 та, Тошкент вилоятида — 103 та, Фарғонада — 74 та, Самарқандда — 52 та ва Сурхондарёда — 45 та. Қолган ҳудудларда эса кунлик 35 тадан (Қорақалпоғистон) 11 тагача (Сирдарё) ҳолат қайд этилган.

Касалликдан соғайганлар 457 тани ташкил қилиб, умумий ҳисобда 211731 тага етди.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1581 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 155 нафар кишида пневмония аниқланди.