Жамият

Сирдарёда кучли таъсир қилувчи дориларни олиб кетаётган Lacetti тезкор тадбир давомида тўхтатилди (видео)
28 март 2022, 14:41

Сирдарёда кучли таъсир қилувчи дориларни олиб кетаётган Lacetti тезкор тадбир давомида тўхтатилди (видео)

Сирдарёнинг Сайхунобод туманида Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходимларининг кўрсатмасига бўйсунмасдан, қочишга уринди. Автомобиль салони кўздан кечирилганида, кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган. Ҳайдовчини ушлаш акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

«Инсон ҳуқуқлари уйи» ташкил этилди
28 март 2022, 11:54

«Инсон ҳуқуқлари уйи» ташкил этилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказда Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази — «Инсон ҳуқуқлари уйи» ташкил этилди.

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
28 март 2022, 11:50

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Март ойи охиригача республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат сешанба куни баъзи ҳудудларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат жанубда +25 даражагача кўтарилади.

Каттақўрғон шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ходими пора билан ушланди
28 март 2022, 11:35

Каттақўрғон шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ходими пора билан ушланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими катта мутахассиси фуқарога уй олиш учун субсидия ажратиб бериш эвазига 1200 доллар пора олганликда гумон қилинмоқда. Тезкор тадбир давомида унинг ёнидан «марихуанна» ва уни истеъмол қилиш учун мўлжалланган мослама ҳам топилгани айтилмоқда.

Намангандан Олмаотага авиақатновлар йўлга қўйилади
28 март 2022, 11:25

Намангандан Олмаотага авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways Наманган — Олмаота — Наманган йўналиши бўйича янги авиақатновларни йўлга қўймоқда. Парвозлар ҳафтада икки марта амалга оширилади.

Сурхондарёда тадбиркор 220 минг доллар кредит маблағини ўзлаштирганликда гумонланмоқда
28 март 2022, 10:59

Сурхондарёда тадбиркор 220 минг доллар кредит маблағини ўзлаштирганликда гумонланмоқда

Музработ туманида корхона раҳбари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда айланма маблағини тўлдириш учун ажратилган 220 минг доллар кредит маблағини ўзлаштиришда гумон қилинмоқда. Унинг асл баҳоси 737,8 млн сўм бўлган бино нархини сунъий равишда ошириб, уни 2,5 млрд сўмга гаров таъминоти сифатида қўйгани ҳам аниқланди.

Ўзбекистонга 2,1 млндан ортиқ Moderna вакцинаси келтирилди
28 март 2022, 10:14

Ўзбекистонга 2,1 млндан ортиқ Moderna вакцинаси келтирилди

Душанба куни Ўзбекистон COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши яна 2,1 млн дозадан ортиқ Moderna вакцинасини қабул қилиб олди.

1 апрелдан нималар ўзгаради?
28 март 2022, 01:16

1 апрелдан нималар ўзгаради?

Кекса ёшдагилар бепул дори-дармон билан таъминланади, айрим боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилади, UzAuto Motors автомобили фақат харид қилиш бўйича шартнома тузган шахс номига расмийлаштирилади, ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларини суратга олиб юборганларга пул тўланади, ногиронлик нафақаси ва пенсияси оширилади, фарзандини хусусий боғча ва мактабга берганлар даромад солиғидан озод этилади — 1 апрелдан нималар ўзгаради?

Самарқанд вилоятида 10 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
27 март 2022, 15:24

Самарқанд вилоятида 10 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқанд вилояти Нуробод туманида МЧЖ раҳбари жамият тасарруфидаги 10 гектар лалми ер майдонини 250 минг долларга сотмоқчи бўлиб, пулнинг 100 минг долларини олаяётган вақтда ушланди.

ДБҚ раҳбарияти ва қатор ҳудудий божхона бошқармаларида тайинловлар амалга оширилди
27 март 2022, 15:12

ДБҚ раҳбарияти ва қатор ҳудудий божхона бошқармаларида тайинловлар амалга оширилди

Давлат божхона қўмитаси раисига иккита ўринбосар, бешта ҳудудий божхона бошқармаси ҳамда «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексига раҳбарлар тайинланди. Шунингдек, олтита ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқларига ўринбосарлар тайинланди.

Сирдарёда ДСБ бошлиғи ўринбосари тадбиркордан олган порасини қайтараётганда ушланди
27 март 2022, 13:54

Сирдарёда ДСБ бошлиғи ўринбосари тадбиркордан олган порасини қайтараётганда ушланди

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари тадбиркордан жарима миқдорини камайтириб бериш учун 14,5 минг доллар пора олганликда айбланиб ҳибсга олинди. Шунингдек, Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ҳам пора олаётганида ушланган.

Қимматбаҳо металлар мавжуд ер участкалари аукцион орқали сотилади
26 март 2022, 16:12

Қимматбаҳо металлар мавжуд ер участкалари аукцион орқали сотилади

Ҳукумат қарорига кўра, қимматбаҳо металларни қазиб олиш учун рухсатномалар Давлат геология қўмитаси томонидан фақат Ўзбекистон резидентларига 3 йилга берилади. Бунда 5 гектаргача бўлган ер қаъри участкаси ҳар гектарига бошланғич 9,4 млн сўм нархида аукционга қўйилади. Рухсатнома олганлар иш бошлашдан олдин ҳокимият, Экология, ҳамда Саноат хавфсизлиги қўмиталарини хабардор қилиши лозим.

Тошкентда кузатилаётган шамол туфайли ҳайдовчилардан машиналарини дарахт тагида қолдирмаслик сўралди
26 март 2022, 13:54

Тошкентда кузатилаётган шамол туфайли ҳайдовчилардан машиналарини дарахт тагида қолдирмаслик сўралди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Тошкентда кузатилаётган кучли шамол сабабли ҳайдовчилардан автомобилларини дарахтлар тагида қолдирмасликни сўрамоқда. Ўзгидромет маълумотларига кўра, шамол тезлиги 18−23 м/с гача кучайиши мумкин.

Харид чеки сабаб фуқароларни «самосуд» қилган шахсларга маъмурий чора кўрилди
26 март 2022, 13:16

Харид чеки сабаб фуқароларни «самосуд» қилган шахсларга маъмурий чора кўрилди

Тошкентнинг иккита туманида харид чеки берилмаганлиги учун дўконнинг QR-кодини сканер қилиб, «Soliq» мобил иловаси орқали мурожаат йўллаган харидорлар тадбиркорлар томонидан «самосуд» қилинди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилганини маълум қилди.

Фермерларга қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳар бир гектари учун 1 млн сўмдан субсидия берилади
26 март 2022, 12:46

Фермерларга қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳар бир гектари учун 1 млн сўмдан субсидия берилади

Президент қарори билан 2022−2023 йилларда синов тариқасида тупроқ унумдорлиги ва пахта ҳосилдорлигини оширган, суғоришнинг янги технологияларини жорий этган фермер ва кластерларга ҳар бир гектар ер учун 1 млн сўмдан субсидия ажратилади. Қолаверса, тупроқ унумдорлигини оширганлик ва эрозиядан муҳофаза қилганлик учун солиқ имтиёзлари ҳам берилади.

Фарғона вилоятида учта шаҳар ҳудудини кенгайтириш таклифи билдирилди
26 март 2022, 11:49

Фарғона вилоятида учта шаҳар ҳудудини кенгайтириш таклифи билдирилди

Фарғона вилоятида туманлар ерлари ҳисобидан шаҳарлар ҳудудини кенгайтиришга оид қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Унга кўра, Фарғона, Қўштепа, Тошлоқ, Данғара, Ўзбекистон, Учкўприк, Фарғона туманларидан қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан бир қисмини Марғилон, Қўқон ва Фарғона шаҳри таркибига ўтказиш таклиф этилмоқда.

Оҳангаронда итлар оммавий тутилаётгани ва ўлдирилаётгани айтилмоқда
26 март 2022, 11:19

Оҳангаронда итлар оммавий тутилаётгани ва ўлдирилаётгани айтилмоқда

Оҳангаронда итлар оммавий тутилаётгани ва ўлдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бу аёл киши ит тишлаши оқибатида вафот этганидан кейин содир бўлмоқда. «Ҳаёт» бошпанаси итларни ўзига олиб кетмоқда. ИИВ вазиятни ўрганаётганини маълум қилди.

Нима тайёрлаймиз: кекслар
26 март 2022, 10:26

Нима тайёрлаймиз: кекслар

Шоколадли кекс, кекс-чизкейк, сметанадан тайёрланган «Зебра» кекси, туршак ва апельсинли кекс — Zira.uz кекслар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Ҳазорасп туман ҳокими ўринбосари $12 минг пора олганликда гумонланмоқда
26 март 2022, 09:56

Ҳазорасп туман ҳокими ўринбосари $12 минг пора олганликда гумонланмоқда

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари фуқарога ер ажратиб бериш ҳамда ноқонуний қурилган бинони буздирмаслик эвазига 12 минг доллар пора олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

25 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
25 март 2022, 22:00

25 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқчи бўлган IT-компаниялар учун яратилган шароитлар, сотувга қўйилган MOBIUZ ва Tashkent City, 1 апрелдан тўлиқ ишга тушадиган Самарқанд аэропорти, тугаётган ёмғир мавсуми, Тошкент ва Олмаота ўртасида йўлга қўйилган поезд қатнови, 2030 йилгача вазирлик ва идоралар хизмат машиналарини электромобилга алмаштириш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 24 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг