5 февраль куни соат 9:16 да Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида зилзила сезилди. Унинг эпицентри Афғонистонда бўлган, дея хабар берди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 573 км жанубий-шарқда жойлашган. Унинг магнитудаси — 6,8. Ўчоқ чуқурлиги — 225 км.

Ўзбекистон ҳудудларида сезилиш кучи:

  • Сурхондарё вилоятида 4 балл, эпицентрдан 355 км.
  • Фарғона вилоятида 3−4 балл, 455 км.
  • Сирдарё вилоятида 3−4 балл, 506 км.
  • Андижон вилоятида 3−4 балл, 508 км.
  • Жиззах вилоятида 3−4 балл, 510 км.
  • Самарқанд вилоятида 3−4 балл, 518 км.
  • Наманган вилоятида 3−4 балл, 523 км.
  • Қашқадарё вилоятида 3−4 балл, 545 км.
  • Тошкент шаҳрида 3 балл, 573 км.
  • Навоий вилоятида 3 балл, 653 км.
  • Бухоро вилоятида 3 балл, 698 км.
  • Хоразм вилоятида 2−3 балл, 1074 км.
  • Қорақалпоғистон Республикасида 2 балл, 1198 км.