Кеча 961 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда. Касалланганлар сони олдинги кунга қараганда 35 нафарга кўп. Шунингдек, 3 февраль куни яна 195 киши пневмонияга чалинган.

Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони жами 226997 нафарни ташкил этмоқда.

Фото: ССВ

Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи ҳалигача Тошкент вилояти (116 нафар) ва Тошкент шаҳрида (457 нафар) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Коронавирусдан тузалганлар 211274 (+348) нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоизга тушган. Бундан ташқари, кеча яна 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касаллик қурбонлари сони 1579 нафарни ташкил қилмоқда.

ССВ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,4 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 69,1 фоизни ташкил қилмоқда.