Жамият

«Энди амалдорлар ногиронларни навбатсиз қабул қилади» — адлия вазири ўринбосари
3 март 2023, 18:07

«Энди амалдорлар ногиронларни навбатсиз қабул қилади» — адлия вазири ўринбосари

Президентнинг 27 февраль кунги қарорига асосан, эндиликда ногиронлар амалдорлар қабулига навбатсиз киради. Адлия вазирлиги расмийсининг айтишича, ногиронлар уларни қабул қилмаган мансабдор шахслар устидан Вазирлар Маҳкамаси, судлар, прокуратура ва адлия органларига мурожаат қилиши мумкин.

Наманганда Spark каналга тушиб кетди
3 март 2023, 17:35 1

Наманганда Spark каналга тушиб кетди

Учқўрғон туманида Spark автомобили ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида каналга тушиб кетди. Машина чиқариб олинди, ҳеч кимга жароҳат етмаган.

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
3 март 2023, 17:35

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

4−10 март кунлари 6 та вилоятнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Самарқандда фуқаро эр-хотинни $40 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлганда ушлангани айтилмоқда
3 март 2023, 16:34

Самарқандда фуқаро эр-хотинни $40 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлганда ушлангани айтилмоқда

Самарқандда фуқаро эр-хотинни 40 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлгани айтилмоқда. У 12 минг долларни олаётган пайтда ушланди, дейилади ДХХ хабарида.

Тошкентда 4 млрд сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
3 март 2023, 16:29 1

Тошкентда 4 млрд сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Миробод туманида божхоначилар ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 4 млрд сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларини аниқлади. Ҳолат юзасидан тергов бошланган.

Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна 5 та шаҳрига авиақатнов йўлга қўйилади
3 март 2023, 16:21

Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна 5 та шаҳрига авиақатнов йўлга қўйилади

Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна 5 та шаҳрига, Қозоғистондан эса Ўзбекистоннинг 6 та шаҳрига авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу борада Тошкентда икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида ўтказилган музокараларда келишувга эришилди.

Сурхондарёда фуқаро I-II асрларга оид сопол хум топиб олди
3 март 2023, 15:52

Сурхондарёда фуқаро I-II асрларга оид сопол хум топиб олди

Денов туманида фуқаро ариқ қазиш чоғида сопол хум топиб олди. Олимлар унинг I-II асрларга тегишли эканини аниқлади.

Ўзбекистонда илк бор IELTS имтиҳонида 9 балли натижа қайд этилди
3 март 2023, 12:27

Ўзбекистонда илк бор IELTS имтиҳонида 9 балли натижа қайд этилди

Бекзод Мираҳмедов Ўзбекистонда илк бор халқаро инглиз тилини баҳолаш тизими (IELTS)дан максимал 9 баллни қўлга киритди.

Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
3 март 2023, 11:55

Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Сенат энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунни маъқуллади. Қонун билан улардан тижорат мақсадларида қонунга зид равишда фойдаланиш ўғрилик деб баҳоланмоқда. Бунинг учун маъмурий жавобгарликни кўриб чиқиш ваколати Ўзэнергоинспекциядан судларга берилади.

Дам олиш кунлари бироз ёмғирли ва илиқ ўтади
3 март 2023, 11:51

Дам олиш кунлари бироз ёмғирли ва илиқ ўтади

4 мартдан Кавказ ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади. Айрим жойларда ёмғир ёғади, бироқ ҳарорат +19…+21 даражани ташкил этади. Шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Yutong Тошкентга янги автобуслар ва электробуслар етказиб беришни бошлади
3 март 2023, 11:48

Yutong Тошкентга янги автобуслар ва электробуслар етказиб беришни бошлади

Хитойнинг Yutong Bus компанияси Тошкентга 800 та автобус, шу жумладан 300 та электробус етказиб бериш бошланганини маълум қилди. Етказиб бериш босқичма-босқич амалга оширилади.

Тошкентда яна автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди
3 март 2023, 10:59

Тошкентда яна автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди

Миробод туманида 93-сонли ва 617-сонли автобус ҳайдовчилари ҳам йўловчи талашиб жанжаллашди. Аввалроқ муштлашган икки ҳайдовчи 7 суткага қамалганди.

Деҳлидан Москвага учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди
3 март 2023, 10:46

Деҳлидан Москвага учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

«Аэрофлот» авиакомпаниясининг Деҳлидан Москвага учаётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бунга аппендицит хуружига учраган Ҳиндистон фуқароси сабаб бўлган. У тиббий муассасага ётқизилган.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиши мумкин, жойларда шамол кучаяди
3 март 2023, 09:53

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиши мумкин, жойларда шамол кучаяди

Ўзгидромет 5−10 март кунлари 9 та вилоятда ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, айрим ҳудудларда шамол тезлиги 25 метр секундгача кучайиши мумкин.

Февралда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари январга нисбатан 4 марта кўпайди
3 март 2023, 09:25

Февралда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари январга нисбатан 4 марта кўпайди

Февраль ойида 23,2 млрд сўмлик ёки 258 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдордаги электрдан ноқонуний фойдаланилди. Январда кўрсаткич 5,6 млрд сўм ёки 33 мингдан ортиқ хонадон истеъмолини ташкил этганди.

IndiGo авиакомпанияси Деҳли ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди
3 март 2023, 09:09

IndiGo авиакомпанияси Деҳли ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди

Август ойидан Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Деҳли ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Мунтазам рейслар ҳафтасига 4 марта амалга оширилади.

2 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
2 март 2023, 22:00

2 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Маданият вазири ўринбосаридан «тарбиявий соат», Россия-Украина уруши ҳақида гапирган АҚШ давлат котиби, илиқ ва ёмғирли ўтадиган март ойи, тиббиёт ходимларига қонунга зид қаршилик учун жарима, педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Диний қўшиқ учун 5 йилга қамалган талаба шартли озод қилинди
2 март 2023, 21:32

Диний қўшиқ учун 5 йилга қамалган талаба шартли озод қилинди

Диний қўшиқ — нашида учун 5 йилга қамалган 22 ёшли талаба Сардор Раҳмонқулов озодликка чиқди. Тошкент суди ҳукмни шартли жазога алмаштирди.

Ўқувчи қизларнинг TikTok`даги видеосида ҳуқуқбузарлик аниқланмади. ХТББ баёноти асоссиз бўлиб чиқди
2 март 2023, 21:00 1

Ўқувчи қизларнинг TikTok`даги видеосида ҳуқуқбузарлик аниқланмади. ХТББ баёноти асоссиз бўлиб чиқди

Тошкентдаги 181-мактаб ўқувчилари «За деньги да» қўшиғига видео олгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Шундан сўнг пойтахт ХТББ уларнинг ота-оналари жаримага тортилишини айтди. Аслида-чи, видео ростдан одоб-ахлоққа тўғри келмайдими? Ёки бошқача талқин қилиндими — «Газета.uz» суриштируви.

Педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашганлар жаримага тортилади
2 март 2023, 17:12

Педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашганлар жаримага тортилади

Ўзбекистонда педагогларнинг ишига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Уларни такрор маъмурий меҳнатга жалб қилганлар БҲМнинг 150−200 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг