Наманган вилояти Учқўрғон туманида каналга тушиб кетган автомобиль чиқариб олинди, деб хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 3 март куни соат 11:00 да туман ФВ бўлимига Spark ҳайдовчиси Учқўрғон-Қўғай йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида эҳтиётсизлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, «Катта Магол» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, туман ФВ бўлими қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Аввалроқ Сурхондарёда юк машинаси, Тошкент вилоятида Cobalt, Фарғонада Nexia-2, Наманганда яна бир Nexia-2 каналга тушиб кетгани ҳақида хабарлар берилганди.