Yutong Bus (Хитой) Тошкентга 300 та E12 электр автобуслари ва 500 та сиқилган газда ҳаракатланувчи автобусларни етказиб бериш бошланганини маълум қилди.

Бир неча партияларда амалга ошириладиган буюртмани ишга тушириш маросими Чженчжоудаги Yutong New Energy Plant заводида бўлиб ўтди.

yutong, электробус

«Hi, Tashkent» ёзуви туширилган саҳнада ишлаб чиқарувчи ва мезбон томон вакиллари чиқиш қилди.

Электробуслар аввал келтирилган 20 донадан иборат биринчи партиядаги каби пўлат рангда, газда ҳаракатланувчилари эса Тошкентда қатновчи аксарият автобуслар сингари оқ чизиқли яшил рангда бўлади.

yutong, электробус

Аввалроқ, Ўзбекистон пойтахт жамоат транспорти паркини тўлдириш дастури доирасида Yutong Bus компаниясидан 500 дона 12 метрли автобус ва 300 дона 12 метрли электр автобуслари ва улар учун 150 та зарядлаш станцияси билан харид қилиниши ҳақида ёзган эдик.

yutong, электробус

Бундан ташқари, Хитойнинг King Long компанияси сиқилган газ билан ҳаракатланувчи 18 метр узунликдаги 200 та бўғимли («гармошкали») шаҳар автобусларини етказиб беради.

Жорий йилда Нукус шаҳри ва мамлакатимиз вилоятлари марказлари учун Хитой ишлаб чиқарувчисидан яна 1000 дона газда ишлайдиган автобус харид қилинади.