2 март куни Денов тумани «Қорабоғ» маҳалласида яшовчи фуқаро Баҳром Абдимўминов ариқ қазиш жараёнида катта ҳажмли сопол хум топгани тўғрисида Сурхондарё вилояти маданий мерос бошқармасига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати.
Хумнинг тарихийлик аҳамиятини ўрганиш ва реставрация қилиш мақсадида Термиз археология музейи ҳамда Термиз давлат университети тарихчи олимлари томонидан бутунлигича қазиб олиниб, музейга олиб келинди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
«Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра хум милодий I-II асрларга тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда. Олимлар томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.