Ўзгидромет хизмати агентлиги дам олиш кунлари — 4−5 март саналарида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

4 мартда республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Кавказдан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

5 мартда нам ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати +21…+24 даража, ёмғир пайтида +18…+20 даража атрофида бўлади.

3−5 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Навоий ва Жиззах вилоятларида 5 мартда 22−25 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтда 3−4 март кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 5 мартда бироз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади, 5 мартда 12−15 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати жума куни кундузи +17…+19 даражани, шанба ва якшанба кунлари +19…+21 даражани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет 5−10 март кунлари 9 та вилоятда ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирганди.