Тошкент шаҳри Чилонзор туманида дарахт қулаши оқибатида 1 ёшли қиз вафот этди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.

Қайд этилишича, ҳолат 3 май куни соат 11:50 атрофида туманнинг 5-мавзесида содир бўлган. 55 ёшли энага Е.М. болалар аравачасида 2023 йилда туғилган А.П.ни олиб кетаётганида дарахт босиб қолган. Оқибатда қизча ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.