IELTS Zone ўқув маркази асосчиси Бекзод Мираҳмедов Ўзбекистонда халқаро инглиз тилини баҳолаш тизими (IELTS)дан максимал 9 баллни қўлга киритди. Бу маълумотни у имтиҳон топширган Edu-Action IELTS тест маркази «Газета.uz»га тасдиқлади.

Бекзод Мираҳмедов 3 март куни ўзининг Instagram саҳифасида сертификатни қабул қилиб олгани ҳақида видео жойлади.

У IELTS имтиҳонининг 3 та қисмидан — Listening (тинглаб тушуниш), Speaking (сўзлаш) ва Reading (ўқиб тушуниш)дан 9 балл, Writing (ёзиш) имтиҳонидан эса 8 баллни қўлга киритган.

Бекзод Мираҳмедов сўнгги марта январь ойида мазкур имтиҳондан ўтиб, 8,5 балл олганди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Маълумот учун, Бекзод Мираҳмедов IELTS Zone ўқув марказида дарс беради. Шунингдек, 10 йилдан ортиқ тажрибага эга IELTS инструктор ҳисобланади.