Жамият

Пойтахтдаги давлат идоралари Янги Тошкентга кўчирилади
18 март 2023, 11:39

Пойтахтдаги давлат идоралари Янги Тошкентга кўчирилади

Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида 20 минг гектар майдонни эгалайдиган Янги Тошкент қурилади. Пойтахтдаги давлат идоралари ҳам у ерга кўчиб боради. Ҳозирги бинолар ўрнида меҳмонхона, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари очилиб, Тошкентни туризм ва бизнес марказига айлантириш режа қилинмоқда.

ЕТТБ тадбиркор аёллар учун менторлик дастурининг иккинчи фазасига қабул бошланганини эълон қилди
18 март 2023, 11:00

ЕТТБ тадбиркор аёллар учун менторлик дастурининг иккинчи фазасига қабул бошланганини эълон қилди

31 мартгача Ўзбекистон тадбиркор аёллари — бизнес ривожланишига қаратилган менторлик дастурида иштирок этиш учун онлайн ариза қолдиришлари мумкин.

Нима тайёрлаймиз: Наврўз дастурхони учун пишириқлар
18 март 2023, 10:43

Нима тайёрлаймиз: Наврўз дастурхони учун пишириқлар

Туркча оширма хамирли плюшкалар, пахлава, чак-чак, туршак ва олхўрили рогаликлар, холвайтар ва бошқалар — Zira.uz баҳорий байрам бўлган Наврўз дастурхони учун мазали пишириқлар рўйхатини тақдим этади.

Одам савдосида айбланган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди
18 март 2023, 09:19

Одам савдосида айбланган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди

Интерпол одам савдосида гумонланиб, қидирувда бўлган аёлни БААдан Ўзбекистонга депортация қилди. Унинг аёлларни фоҳишаликка юбориш билан шуғуллангани айтилмоқда.

Гурлан тумани ҳокими ўринбосари ЙТҲ оқибатида вафот этди
18 март 2023, 08:52

Гурлан тумани ҳокими ўринбосари ЙТҲ оқибатида вафот этди

Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокимининг 33 ёшли ўринбосари Умиджон Жумагалдиев ЙТҲга учраши оқибатида вафот этди.

Самарқандда болаларини қийнаб, видеога олган она ҳаракати бўйича маълумот берилди
17 март 2023, 22:54

Самарқандда болаларини қийнаб, видеога олган она ҳаракати бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда аёл ўз болаларини қийнаётгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилоят ИИБга кўра, 23 ёшли каттақўрғонлик аёл ҳозирда Россияда бўлган эрига жаҳл қилиб, боласини қийнаганини тасвирга олган ва турмуш ўртоғига юборган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

17 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
17 март 2023, 22:00

17 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Наврўз байрамида кунлар +25 даражага исиши, Нукус воқеалари бўйича яна 39 нафар судланувчига ўқилган суд ҳукми, Қашқадарёда аёл кишини «самосуд» қилганларнинг 2 нафари қамалгани, назоратга олинган Shaffof «заправка»лари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Самарқанд аэропортида илк расмий споттинг бўлиб ўтди (фото)
17 март 2023, 20:06

Самарқанд аэропортида илк расмий споттинг бўлиб ўтди (фото)

Самарқанд аэропортида 30 дан ортиқ авиация ихлосмандлари иштирокида илк расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди. Авиаспоттерларга самолётларни тунда «тутиб олиш» ва тонгни перронда кутиб олиш таклиф қилинди.

Самарқанддаги кафелардан бирида тиктокер кекса одамни масхара қилди
17 март 2023, 19:16

Самарқанддаги кафелардан бирида тиктокер кекса одамни масхара қилди

Самарқанддаги кафелардан бирининг ёш ходими кекса одамни масхара қилганини видеога олиб, TikTok ижтимоий тармоғига жойлаштирди. ИИБ у билан профилактик суҳбат ўтказиб, маъмурий баённома тузди.

Coca-Cola #PET2NATUREUZ экочелленжини эълон қилди
17 март 2023, 19:00

Coca-Cola #PET2NATUREUZ экочелленжини эълон қилди

Талабалар SANFA учун пластик бутилкаларни йиғиб, уларни геомембранга айлантирадилар. Лойиҳанинг натижасида Устюрт платосида яшовчи ҳайвонлар учун қўриқланадиган ҳудудларда ичимлик суви билан таъминлаш учун экотизим яратилади.

Қашқадарёда аёл кишини «самосуд» қилганларнинг 2 нафари қамалди
17 март 2023, 18:04

Қашқадарёда аёл кишини «самосуд» қилганларнинг 2 нафари қамалди

Қашқадарёда аёл ва у билан ишқий муносабатда бўлган эркакнинг сочини олиб, қамчилаб «самосуд» қилган ота ва унинг 3 ўғлига суд ҳукми ўқилди. Вилоят судлари ахборот хизматига кўра, уларнинг икки нафарига 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бир нафари 3 йилга, яна бири 2 йилга қамалди.

Сирдарёда Тошкентга олиб кетилаётган қарийб 3 тонна яроқсиз гўшт аниқланди
17 март 2023, 17:51

Сирдарёда Тошкентга олиб кетилаётган қарийб 3 тонна яроқсиз гўшт аниқланди

Сирдарёда юк машинасида фуқаро 2950 кг истеъмолга яроқсиз мол гўштини Тошкентга олиб кетаётгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

PDP University`да бепул ўқиш учун 9,9 млрд сўмлик таълим гранти ажратилди
17 март 2023, 17:00

PDP University`да бепул ўқиш учун 9,9 млрд сўмлик таълим гранти ажратилди

Ўзбекистондаги 11 та компания PDP University билан ҳамкорликда иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Unicorn 2.0 | Social lift лойиҳасини тақдим этмоқда.

Ўзбекистонда яшовчи Афғонистон фуқаролари Сурхондарёда кўчат экишда иштирок этмоқда
17 март 2023, 16:47

Ўзбекистонда яшовчи Афғонистон фуқаролари Сурхондарёда кўчат экишда иштирок этмоқда

Табиат ресурслар вазирлиги ва БМТ агентликларининг Сурхондарёда ўрмон барпо этиш лойиҳасида 200 га яқин ўзбекистонлик ва 413 нафар афғонистонлик иштирок этди. Лойиҳа доирасида Термиз шаҳри ва вилоятнинг тўртта туманидаги ташкил этилган 100 гектар яшил ҳудуд ва истироҳат боғларига кўчатлар экилди.

Shaffof номи остидаги юздан ортиқ газ «заправка»ларда текширув бошланди
17 март 2023, 15:18

Shaffof номи остидаги юздан ортиқ газ «заправка»ларда текширув бошланди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Shaffof савдо белгиси остидаги 73 та тадбиркорлик субъектига қарашли юздан ортиқ газ тўлдириш шохобчаларининг «электр ва газ тармоқларидан ноқонуний фойдаланиш» ҳолатлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Интернетдаги провокацияларга эргашманг» — Нукус воқеалари бўйича судланувчи Есимкан Қанаатов
17 март 2023, 15:13

«Интернетдаги провокацияларга эргашманг» — Нукус воқеалари бўйича судланувчи Есимкан Қанаатов

Нукус воқеалари бўйича 39 нафар судланувчи қаторида журналист Есимкан Қанаатовга ҳам ҳукм ўқилди. У шартли равишда озодликка чиқарилди. Интервью давомида Қанаатов Даулетмурат Тажимуратовнинг «агитацияларига алданиб қолгани»ни айтди ва халқдан «интернетдаги провокацияларга эргашмаслик»ни сўради.

Ўзбекистонга Россиядан олиб кирилаётган газли ва пневматик қуроллар тўхтатиб қолинди
17 март 2023, 14:17

Ўзбекистонга Россиядан олиб кирилаётган газли ва пневматик қуроллар тўхтатиб қолинди

Қорақалпоғистондаги «Довут-ота» чегара постида Россиядан Ўзбекистонга олиб ўтилаётган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган газли ва пневматик тўппончалар, газ баллонлари ва патронлар аниқланди.

Автомобилсозлик саноати янги технологик тараққиёт даври остонасида: BYD расман Ўзбекистонда
17 март 2023, 13:20

Автомобилсозлик саноати янги технологик тараққиёт даври остонасида: BYD расман Ўзбекистонда

UzAuto келажак авлодни ўйлаган ҳолда, замонавий автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича камида 10 йил олдинга чиқиш имконини берувчи янги давр остонасида.

Нукус воқеалари бўйича яна 39 нафар судланувчига нисбатан суд ҳукми ўқилди
17 март 2023, 11:47

Нукус воқеалари бўйича яна 39 нафар судланувчига нисбатан суд ҳукми ўқилди

17 март куни Бухоро вилояти судида Нукус воқеаларида қатнашганликда гумонланган яна 39 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. Уларнинг 28 нафарига 5 йилдан 11 йилгача қамоқ жазоси тайинланди. 11 нафар айбланувчи эса шартли равишда суд залидан озод қилинди.

Наврўз байрами куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади
17 март 2023, 11:39

Наврўз байрами куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади

Шанба куни Каспий денгизидан булутли массивлар кириб кела бошлайди. Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати нисбатан пасаяди, бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Бироқ 21 март куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг