Ўзгидромет 4−10 март кунлари республиканинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфини эълон қилди.
Ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабаб содир бўладиган ҳодиса қуйидаги ҳудуларда кузатилади:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
- Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
- Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
- Наманган вилояти: Поп туманида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманида.
Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет 5−10 март кунлари 9 та вилоятда ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ва шамол тезлиги кучайиши ҳақида огоҳлантирганди.