Жамият

Тошкент шимолий вокзали фаолияти 16 октябрдан тикланади
12 октябр 2023, 15:03

Тошкент шимолий вокзали фаолияти 16 октябрдан тикланади

Тошкент шимолий вокзали 16 октябрдан ўз фаолиятини тиклайди. У ердан «Афйросиёб», «Шарқ», «Насаф», «Ўзбекистон» поездлари ва «Тошкент-Волгоград» поезди ҳаракатланади. 16 октябрдан Жанубий вокзалдан Хўжакент, Гулистон, Ангрен, Ховос ва Бекободга поездлар жўнайди.

Тошкент вилоятида аёл собиқ эри уни 5 соат давомида калтаклаганини айтмоқда
12 октябр 2023, 14:49

Тошкент вилоятида аёл собиқ эри уни 5 соат давомида калтаклаганини айтмоқда

Зангиота туманида аёл собиқ эри уни 5 соат калтаклаб, шифохонага келтиргани, ҳолатга масъуллар эътибор қаратмаганини айтиб, мурожаат қилди. Видео тармоқларда тарқалгач, ҳокимликлар, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва ИИБ вакиллари аёл билан учрашиб, ҳолатни назоратга олди. Аёл пойтахтда даволанмоқда.

Автомобилларга марказий вокзалларга кириш учун рухсат берилиши мумкин
12 октябр 2023, 13:19

Автомобилларга марказий вокзалларга кириш учун рухсат берилиши мумкин

Президент қарори билан Ўзбекистонда автомобилларнинг марказий вокзалларга киришига рухсат берилиш мумкин. Станциялар ҳудудида савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ҳам ташкил этилади.

Тошкентда ЙТҲга сабабчи бўлган 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси фақат жарима билан қутилди
12 октябр 2023, 12:21

Тошкентда ЙТҲга сабабчи бўлган 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси фақат жарима билан қутилди

Рулда кетаётганини видеога олиб, светофорда Nexia-3 билан тўқнашган Equinox ҳайдовчиси ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги ва йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун атиги 1 млн 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Суд Nexia-3 ҳайдовчисига ҳам гувоҳномаси йўқлиги учун худди шу миқдорда жарима солди.

Тошкентда фуқаро қалбаки 40 млн сўмни 18 млн сўмга сотганликда гумонланиб ушланди
12 октябр 2023, 11:21

Тошкентда фуқаро қалбаки 40 млн сўмни 18 млн сўмга сотганликда гумонланиб ушланди

Яшнобод туманида фуқаро қалбаки 40 млн сўмни 18 млн сўмга сотишда гумонланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

HONOR Ўзбекистонда ўзига хос овозга эга элчи қидирмоқда
12 октябр 2023, 11:00

HONOR Ўзбекистонда ўзига хос овозга эга элчи қидирмоқда

Бренд мамлакатнинг барча аҳолиси учун танлов эълон қилди, унда ҳар бир киши ўз омадини синаб кўриши ва нафақат Ўзбекистон фуқаролари орасида шуҳрат қозониши, балки технологик гаджетларни ҳам қўлга киритиши мумкин.

Тошкент метросидан фойдаланишнинг янгиланган қоидалари тасдиқланди
12 октябр 2023, 10:54

Тошкент метросидан фойдаланишнинг янгиланган қоидалари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси Тошкент метрополитенидан фойдаланишнинг янги қоидаларини тасдиқлади. Метрода электрон сигареталар, носвой чекиш, акробатика ҳамда спорт машқларини бажариш, пойабзалсиз ва кийимсиз юриш тақиқланади. Метрога велосипед ва самокатда кириш ҳам тақиқланди.

Ўзбекистон ис газига қарши кураш жамияти нега рўйхатдан ўтказилмаяпти?
12 октябр 2023, 10:42

Ўзбекистон ис газига қарши кураш жамияти нега рўйхатдан ўтказилмаяпти?

«Ўзбекистон ис газига қарши кураш жамияти» уч йилдан ортиқ вақтдан бери ННТ сифатида рўйхатдан ўтказиш бўйича рад жавобини олиб келмоқда. «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов 12 та жавоб хатини ўрганиб чиқиб, ННТларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам тизимли эканини таъкидлади.

Uzbekistan Airways Исроилга парвозларни давом эттиради — элчихона
12 октябр 2023, 09:13

Uzbekistan Airways Исроилга парвозларни давом эттиради — элчихона

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Тель-Авивга парвозларни давом эттирмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси.

11 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
11 октябр 2023, 22:00

11 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

ОТБдан электромобилларни оммалаштириш учун $170 млн, Тошкентда тупроқ босиб қолиб вафот этган 2 қурувчи, метрополитендаги узилишлар сабаби, $75 мингга сотилган энг қиммат авторақам, Андижон давлат университетидаги 39,3 млрд сўмлик талон-торож ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистонда энг қиммат авторақам қарийб 75 минг долларга сотилди
11 октябр 2023, 20:54

Ўзбекистонда энг қиммат авторақам қарийб 75 минг долларга сотилди

01 777 RRR автомобиль рақами кимошди савдосида 894 млн сўмга сотилиб, Ўзбекистонда юридик шахслар учун энг қиммат «чиройли» рақам бўлди. Бир ярим соатлик савдода нарх 3 баробарга ошди.

Тотал ва жазоланмаётган плагиат Ўзбекистон илм-фанини шарманда қилиб, таназзулга етакламоқда
11 октябр 2023, 19:43 3

Тотал ва жазоланмаётган плагиат Ўзбекистон илм-фанини шарманда қилиб, таназзулга етакламоқда

«Газета.uz»да эълон қилинган мақоласи бошқалар томонидан бир неча бор ўзлаштирилиб, улар номидан ҳатто илмий нашрларда ҳам эълон қилинган профессор Мавлуда Аббосова-Юсупованинг ёзишича, жазосизлик сабаб «гуллаб-яшнаётган» плагиат Ўзбекистон илм-фани нуфузига катта зиён етказмоқда.

Тошкентда тупроқ босиб қолган 5 нафар қурувчидан 2 нафари ҳалок бўлди
11 октябр 2023, 17:59

Тошкентда тупроқ босиб қолган 5 нафар қурувчидан 2 нафари ҳалок бўлди

Учтепа туман ҳокимлиги коллектор қурилишида 5 нафар ходимни тупроқ босиб қолганини маълум қилди. Қайд этилишича, улардан 2 нафари вафот этди, 1 нафари касалхонада, қолганларнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.

Тошкент метрополитени тиғиз вақтларда тўлиб келган вагонга чиқмай, кейингисини кутишни илтимос қилди
11 октябр 2023, 17:56

Тошкент метрополитени тиғиз вақтларда тўлиб келган вагонга чиқмай, кейингисини кутишни илтимос қилди

Тошкент метрополитени йўловчилар кўпайиб, вагонга ортиқча юклама тушаётгани сабаб кўп бузилиш бўлаётганини айтди. Бунда тўлиб келган вагонга чиқмай, кейингисини кутиш тавсия қилинди. Тиқилинчни камайтириш учун йил охиригача «Чилонзор» йўлига ҳам 5 вагонли поездларни синов учун қўйиш режа қилинмоқда.

Тошкентда 3 нафар қурувчини тупроқ босиб қолгани айтилмоқда
11 октябр 2023, 17:25

Тошкентда 3 нафар қурувчини тупроқ босиб қолгани айтилмоқда

Тошкентнинг Учтепа туманида уч нафар қурувчини тупроқ босиб қолгани айтилмоқда. Улар ФВБнинг 16 нафар қутқарувчилари томонидан 2 соатдан буён қидирилмоқда.

Чилонзор ва Учтепа туманларининг бир қанча даҳа ва кўчаларида 24 соатга иссиқ сув ўчади
11 октябр 2023, 17:05

Чилонзор ва Учтепа туманларининг бир қанча даҳа ва кўчаларида 24 соатга иссиқ сув ўчади

«Чилонзор» қозонхонаси фаолиятини тўхтатиши сабаб Чилонзор ва Учтепа туманларининг бир қанча ҳудудларида 12 октябрда иссиқ сув таъминоти ўчирилади.

Назир Ражабов 84 ёшида вафот этди
11 октябр 2023, 16:46

Назир Ражабов 84 ёшида вафот этди

Ўзбекистон ССР Қурилиш вазирлиги, Наманган ва Самарқанд вилоятларини бошқарган Назир Ражабов 84 ёшида вафот этди.

Ўзгидромет 9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфини эълон қилди
11 октябр 2023, 15:53

Ўзгидромет 9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфини эълон қилди

12−13 октябрь кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

Янгиҳаёт туманидаги кўча ва мавзеларга ном бериш бўйича таклифлар қабул қилинмоқда
11 октябр 2023, 15:29

Янгиҳаёт туманидаги кўча ва мавзеларга ном бериш бўйича таклифлар қабул қилинмоқда

Тошкент шаҳри аҳолиси 10−17 октябрь кунлари Янгиҳаёт туманидаги мавзе ва кўчаларни номлаш бўйича таклифларини йўллаши мумкин. «Газета.uz» аввалроқ пойтахтдаги 200 га яқин географик объектнинг номи йўқлиги ҳақида ёзганди.

Тошкентда телефонида видео олиб кетаётган 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди
11 октябр 2023, 15:19

Тошкентда телефонида видео олиб кетаётган 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди

Тошкентда 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси телефондан фойдаланиб кетаётганда, светофорда турган бошқа машинага катта тезликда бориб урилди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-3 ҳайдовчиси ва йўловчиси жабрланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг