«Қўшилмаслик ҳаракатининг БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий ўрни бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўшилмаслик ҳаракати саммитидаги нутқида ташкилот аъзоларининг БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий ўрни бўлиши кераклиги ҳақида гапирди.

«Рамка»да юр, менталитетга мос куйла, лекин бу — цензура эмас. Маданият вазири ўринбосаридан «тарбиявий соат»

Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов 24 февралда «Ўзбекконцерт»да йиғилиш ўтказди. У ўз чиқишида хонандаларнинг маданиятсизлиги ва савиясиз ижодини танқид қилган, Умра зиёратидан пиар йўлида фойдаланаётган ва фарзандини ҳужрага топширган санъаткорлар ҳақида гапирган.

Энтони Блинкен эҳтимолий ташқи таҳдид юзага келганда АҚШ Марказий Осиёга қандай ёрдам беришини айтди

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Остонада берган интервьюсида айтишича, АҚШ Марказий Осиё мамлакатларига хавфсизлик, иқтисодий фаровонлик ва жамият барқарорлигини ошириш имкониятларини яратишда ёрдам бермоқда. Бунинг учун кучли институтлар, жумладан эркин ОАВ ва фуқаролик жамияти керак, дейди у.

ДХХ коррупция ва фирибгарликда гумонланган мансабдорларни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳри ва Фарғона, Наманган вилоятларида коррупция ва фирибгарликда гумонланган мансабдорларни қўлга олди. Улар фуқаролардан 5−10 минг доллар олаётган вақтларида ушлангани айтилмоқда.

«Уруш Путиннинг биргина қарори билан бугуноқ тугаши мумкин» — АҚШ давлат котиби

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россия-Украина уруши Путиннинг биргина қарори билан якунланиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, Хитойни Россия ташвиқотини илгари суриб, халқаро ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилишда айблади.

«Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик қанча кўп бўлса, бозор шунча кучли бўлади» — Энтони Блинкен

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдони диверсификация қилиш ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. У, шунингдек, минтақа давлатлари Россиянинг санкцияларни айланиб ўтиши борасидаги ҳаракатларини олдини олиш борасидаги фаолиятини эътироф этди.

ҚҚС ставкасининг 12% га туширилиши нархлар пасайишига олиб келмади — ПМТИ

«Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғининг 15% дан 12% га туширилиши нархларнинг тегишли равишда тушишига олиб келмаган», — демоқда ПМТИ экспертлари. Бунга яширин иқтисодиёт улуши катталиги, рақобат шаклланиб улгурмагани ва бошқа омиллар сабаб сифатида келтирилди.

Март ойи илиқ ва ёмғирли ўтади

Ўзбекистонда март ойи илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари +5…+12 даража, кундузи +10…+25 даражагача ўзгариб туради. Айрим кунларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади

2024 йилдан ўз вақтида олинмаган пенсия пулини олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ой давр учун пул тўлаб берилади. Қонунчиликка кўра, аввал бу муддат 12 ойдан ошмасди.

Тадбиркорларга нисбатан 3 йил давомида янги жазо турлари жорий этилмайди

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб тадбиркорларга нисбатан янги жазо турларини жорий этишга 3 йиллик мораторий ўрнатилади. Савдо қоидаларини бузишни декриминаллаштириш режалаштирилмоқда.

Тошкентда йўловчи талашиб муштлашган автобус ҳайдовчилари 7 суткага қамалди

Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашганди. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди қарори билан фуқаролар осойишталигини бузиб, майда безорилик содир қилгани учун уларнинг ҳар бирига 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашганлар жаримага тортилади

Ўзбекистонда педагогларнинг ишига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Уларни такрор маъмурий меҳнатга жалб қилганлар БҲМнинг 150−200 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Тошкентдаги мактаблар ва уларнинг атрофи ички ишлар ходимлари томонидан қўриқланади

Тошкентдаги барча мактабларга ички ишлар ходимлари бириктирилади. Улар кун давомида муассаса ҳудуди ва унинг атрофидаги кўчаларда патруллик қилади. Пойтахт ИИББнинг қайд этишича, бу ота-оналарнинг бола ўғирлаш ҳақидаги миш-мишлар бўйича хавотирларига жавобан профилактик чора ҳисобланади.

Сенат шифокорларга «ноқонуний тўсқинлик қилганлик» учун жавобгарлик белгиланишини маъқуллади

Сенаторлар тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни жорий этишни маъқуллади — БҲМнинг 5−10 миқдорида жарима ёки 15 суткагача қамоқ. Аввалроқ ССВ шифокорларга қилинган ҳужумни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф қилганди.

Сенат «Рақобат тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Олий Мажлис сенаторлари томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Сенаторларнинг фикрига кўра, мазкур қонуннинг қабул қилиниши рақобатга қарши ҳаракатларнинг камайишига, товарларнинг эркин ҳаракатланишига, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришга ҳуқуқий асос яратади.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товарлар учун ҳам истеъмол кредити ажратилади

Сенат импорт қилинадиган товарларга истеъмол кредитлари тақдим этишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади (ҳозир ушбу турдаги кредит фақат маҳаллий автомобиллар ва маиший техника учун берилади). Ҳужжат президент томонидан имзоланиши керак.

Франция фуқаролик миллий авиацияси институтида Мирзо Улуғбек ҳайкали ўрнатилди

Франциянинг Тулуза шаҳридаги Фуқаролик миллий авиацияси институтида буюк астроном ва олим Мирзо Улуғбек ҳайкали очилди. Қолаверса, ботаника боғи ҳудудида «Ўзбек боғи»нинг очилиш маросими ҳам ўтказилди.