Жамият

Қашқадарёда айиқ ИИБ раҳбари буйруғи билан отиб ўлдирилди
6 апрель 2023, 16:25

Қашқадарёда айиқ ИИБ раҳбари буйруғи билан отиб ўлдирилди

Чироқчи туманидаги қишлоқлардан бирига келиб қолган қўнғир айиқ ҳаракатсизлантирилиб, табиатга қайтарилиши режалаштирилганди. Бироқ туман ИИБ бошлиғи буйруғи билан жонивор «аҳоли хавфсизлиги учун» отиб ўлдирилди. Воқеага сабабчи масъулларга интизомий жазо чоралари кўрилиши белгиланди.

Ўзбекистоннинг барча шаҳарларида тезликни 60 км/соатгача пасайтириш белгиланди
6 апрель 2023, 15:05

Ўзбекистоннинг барча шаҳарларида тезликни 60 км/соатгача пасайтириш белгиланди

Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди, унга кўра, мамлакатнинг барча шаҳарларида ҳаракат тезлиги соатига 60 км/соатдан ошмаслиги керак. Илгари бу кўрсаткич 70 км/соат эди.

Қамчиқ довонида ЙТҲ сабаб келиб чиққан ёнғин оқибатида ҳайдовчи вафот этди
6 апрель 2023, 14:54

Қамчиқ довонида ЙТҲ сабаб келиб чиққан ёнғин оқибатида ҳайдовчи вафот этди

6 апрель куни Қамчиқ довонида юк машинаси ва 3 та енгил автомобиль тўқнашиб, 6 киши жароҳатланганди. ФВВ ҳайдовчилардан бири вафот этганини маълум қилди.

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаганлар иши қайта кўрилади
6 апрель 2023, 14:06

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаганлар иши қайта кўрилади

Хоразмдаги меҳрибонлик уйи қизларини 10 ой давомида зўрлаганликда айбланиб, 1,5 йил муддатга озодлиги чекланган икки шахснинг иши қайта кўрилади. Олий суд Хоразм прокуратураси протестини қаноатлантирди ва ишни апелляция инстанциясида янгитдан кўришга юборди.

Қамчиқ довонида тўртта автомашина тўқнашиши оқибатида 6 киши жароҳатланди
6 апрель 2023, 13:23

Қамчиқ довонида тўртта автомашина тўқнашиши оқибатида 6 киши жароҳатланди

Қамчиқ довонида юк машинаси ва учта енгил автомобиль тўқнашди. Оқибатда юк машинаси ёниб кетди, дастлабки маълумотларга кўра, 6 киши жароҳатланди.

Сенат зўравонликка оид қонунни маъқуллади. Энди жиноятчиларга инсонпарварлик акти қўлланилмайди
6 апрель 2023, 13:19

Сенат зўравонликка оид қонунни маъқуллади. Энди жиноятчиларга инсонпарварлик акти қўлланилмайди

Сенаторлар хотин-қизлар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонунни маъқуллади. Энди жинсий зўравонликда айбланганлар муддатидан илгари озодликка чиқмайди ва уларнинг рўйхати тузилади. Зўравонликка учраганларнинг ёш чегараси бекор қилинади. Жиноятчининг муайян жойларга бориши таъқиқланади.

Хоразмда 17 ёшли қиз бир неча эркак томонидан зўрлангани айтилмоқда
6 апрель 2023, 12:37

Хоразмда 17 ёшли қиз бир неча эркак томонидан зўрлангани айтилмоқда

Янгиариқ туманида 2006 йилда туғилган қиз 2022 йилда бир неча эркак томонидан зўрланган бўлиши мумкин. Болалар омбудсмани ҳолатни ўрганди. Ҳозирча иш бўйича гумонланган 3 киши ҳибсга олинган.

Энди фуқароларга маъмурий ва фуқаролик ишларида ҳам давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади
6 апрель 2023, 11:41

Энди фуқароларга маъмурий ва фуқаролик ишларида ҳам давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади

Сенат маъмурий ва фуқаролик ишларида ҳам давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилишини кўзда тутувчи қонунни маъқуллади. Бунгача давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат жиноят ишларини юритишда кўрсатилиб келинарди.

Сирдарёда 530 бош балиқ ноқонуний овлангани аниқланди
6 апрель 2023, 11:23

Сирдарёда 530 бош балиқ ноқонуний овлангани аниқланди

Сардоба сув омборида фуқаролар 3 кун давомида 530 бош балиқни ноқонуний овлагани аниқланди. Бунинг оқибатида ҳайвонот дунёсига 280 млн сўм зарар етган.

Ер куни муносабати билан Тошкент вилоятида пойга бўлиб ўтади
6 апрель 2023, 11:16

Ер куни муносабати билан Тошкент вилоятида пойга бўлиб ўтади

22 апрель — Ер кунида Тошкент вилоятида махсус пойга ўтказилади. Ташкилотчилар ўзбекистонликларни шахсий автомобиллардан кўра кўпроқ жамоат транспортидан фойдаланиш ва пиёда юришга чорламоқда.

Фарҳод Манноповни операция қилган шифокорда малакавий тоифа бўлмаган — ССВ
6 апрель 2023, 10:20

Фарҳод Манноповни операция қилган шифокорда малакавий тоифа бўлмаган — ССВ

ССВ вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан Star Med Center клиникасида ўтказилган текширув натижаларини эълон қилди. Хусусан, беморга тиббий хизмат кўрсатишда қатор лицензия талаб ва шартлари бузилгани, уни операция қилган шифокорда малакавий тоифа бўлмагани аниқланди.

ДХХ Ўзбекистон орқали олиб ўтилиши режалаштирилган 40 кг наркотик моддани аниқлади
6 апрель 2023, 10:19

ДХХ Ўзбекистон орқали олиб ўтилиши режалаштирилган 40 кг наркотик моддани аниқлади

ДХХ пойтахтда 40 килограммга яқин гиёҳванд моддани Ўзбекистон орқали бошқа давлатга олиб ўтмоқчи бўлган икки ўзбекистонлик ва бир нафардан Тожикистон ва Қозоғистон фуқароларини ушлади. Тергов ҳаракатлари кетмоқда.

Навоийда ўқитувчиларни Open budget`га овоз тўплашга мажбурлаган мактаб директори жазоланди
6 апрель 2023, 10:01

Навоийда ўқитувчиларни Open budget`га овоз тўплашга мажбурлаган мактаб директори жазоланди

Навбаҳор туманидаги 9-мактаб директори ўқитувчиларни Open budget`га 100 тадан овоз йиғишга мажбурлагани айтилган овозли хабар тарқалди. Унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланиб, хатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бор-йўқлиги ўрганилмоқда.

Uzbekistan’s Club платформаси ишга туширилди
5 апрель 2023, 23:44

Uzbekistan’s Club платформаси ишга туширилди

Хорижда турли соҳаларда муваффақиятга эришган ҳамда ёшлар учун ўрнак бўлувчи ватандошларни бирлаштиришга қаратилган Uzbekistan’s Club онлайн платформаси ишга туширилди.

Ётоқхонадаги яширин камера ортидан Қўқондаги ОТМ проректори ва уч масъул ходим ишдан бўшатилди
5 апрель 2023, 23:07

Ётоқхонадаги яширин камера ортидан Қўқондаги ОТМ проректори ва уч масъул ходим ишдан бўшатилди

Қўқон педагогика институтининг қизлар ётоқхонасига ўрнатилган яширин камера ортидан проректор ва уч масъул ходим ишдан бўшатилди, дея маълум қилди Олий таълим вазирлиги. Аввалроқ ОТМ ректори хонага талабаларнинг психологик муамолари билан ишлаш мақсадида камера ўрнатилганини қайд этганди.

5 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 апрель 2023, 22:14

5 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Конституция бўйича референдум бюллетени, Қашқадарёдаги қишлоқда юрган айиқ, 2025 йилгача божхона божидан озод этилган ёғоч ва ойна импорти, майдан даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредитлари берилиши, асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган эркак ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкент вилоятида 2,5 мингта оила учун «Менинг биринчи уйим» лойиҳаси бошланади
5 апрель 2023, 18:46

Тошкент вилоятида 2,5 мингта оила учун «Менинг биринчи уйим» лойиҳаси бошланади

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 36 гектарлик майдонда «Менинг биринчи уйим» дастури амалга оширилади. Дастур доирасида 2,5 мингта оила учун 58 та кўп қаватли уй қурилади. Ушбу уйлардаги 2 ва 3 хонали хонадонлар учун ойлик тўлов миқдори амалдаги субсидияли ипотека тўловларидан арзон бўлади.

Суд Sof.uz нашридан Anorbank фойдасига 3,7 млрд сўм ундириш тўғрисида қарор чиқарди
5 апрель 2023, 18:23

Суд Sof.uz нашридан Anorbank фойдасига 3,7 млрд сўм ундириш тўғрисида қарор чиқарди

Anorbank «ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилгани учун» Sof.uz нашри устидан судга даъво киритган эди. 2022 йилнинг ноябридан бери кўрилаётган иқтисодий низо якунига етди. Суд sof.uz нашрига Anorbank фойдасига 3,7 млрд сўм миқдорида зарар тўлашга қарор чиқарди.

Қашқадарёдаги қишлоқда юрган айиқни ҳаракатсиз ҳолга келтириб, табиатга қайтариш режалаштирилмоқда
5 апрель 2023, 18:16

Қашқадарёдаги қишлоқда юрган айиқни ҳаракатсиз ҳолга келтириб, табиатга қайтариш режалаштирилмоқда

Чироқчи туманидаги қишлоқлардан бирига айиқ келиб қолди, тармоқларда унинг юргани акс этган видеолар тарқалди. Маҳаллий аҳоли уни машинада уриб юбормоқчи ҳам бўлди. Табиат ресурслари вазирлиги ва Тошкент ҳайвонот боғи ходимлари пойтахтдан воқеа жойига жўнаб кетди.

Қашқадарёда эркак асраб олган 13 ёшли қизини зўрлагани айтилмоқда
5 апрель 2023, 17:31

Қашқадарёда эркак асраб олган 13 ёшли қизини зўрлагани айтилмоқда

Чироқчи туманида 52 ёшли эркак меҳрибонлик уйидан асраб олган 13 ёшли қизни зўрлаб, ҳомиладор қилиб қўйгани айтилмоқда. Олий суд ҳолат бўйича жиноят иши 7 апрель куни ёпиқ суд мажлисида кўрилишини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг