Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳрида қарийб 40 кг гиёҳванд моддани бошқа давлатга олиб кетмоқчи бўлган 2 нафар ўзбекистонлик ва 1 нафардан Тожикистон ва Қозоғистон фуқароларини кўлга олгани ҳақида хабар берди.

Тезкор тадбир давомида улардан 12 кг 800 гр «опий» ва 27 кг 50 гр «гашиш» наркотик моддалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Мазкур шахслар ДХХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, воқеа жойидан қочишга уринган.

дхх

Аниқланишича, контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб келинган гиёҳвандлик воситалари бошқа давлатга олиб чиқиб кетилиши керак бўлган.

Ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари кетмоқда.