6 апрель куни соат 11:10 да Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонига ўтувчи 259-километрида юк машинаси ва учта енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда Фақулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Тўқнашув оқибатида лак-бўёқ маҳсулотларини олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетган. ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб бориб, 25 дақиқа ичида ёнғинни ўчирган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ўчириш вақтида довоннинг бир томони вақтинча ёпилган. Соат 12:30 да транспорт ҳаракати тикланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 6 киши жабрланган.