30 март-1 апрель кунлари Табиат ресурслари вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия органлари навбатдаги назорат рейд тадбирларини ўтказди.

Хусусан, 30 март куни соат 23:00 дан 31 март куни соат 03:00 га қадар Сардоба туманидаги Сардоба сув омборида 2 нафар фуқаро тақиқланган қуроллар ёрдамида 3 турдаги 242 дона балиқни овлаган.

Улардан 1 дона резина қайиқ, 1 дона аккумулятор, 1 дона электр қармоқ ҳамда 1 жуфт эшкак далилий ашё сифатида вақтинча сақлаш учун олиб қўйилган. Фуқароларга нисбатан ҳайвонот дунёсига етказилган 196 миллион 380 минг сўм зарар миқдори белгиланган.

ноқонуний балиқ овлаш, сардоба сув омбори, табиат ресурслари вазирлиги

1 апрель куни ўтказилган рейд давомида эса соат 7:30 дан 10:30 га қадар сув омборида 4 нафар фуқаро тақиқланган балиқ тутиш қуроллари ёрдамида жами 6 турдаги 288 дона балиқни ноқонуний овлаган. Улардан 2 дона алюминий қайиқ, 2 дона бензинли двигатель ва 500 метр лескали тўрлар далилий ашё сифатида вақтинча сақлаш учун олиб қўйилган. Ҳайвонот дунёсига етказилган 83 миллион 670 минг сўм зарар миқдори белгиланган.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш мақсадида прокуратура органига тақдим этиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган.