Жамият

Июнда 6,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
4 июл 2023, 10:58

Июнда 6,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Ўзбекистонда июнь ойида 265 та ҳолатда 6,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Таққослаш учун, май ойида 20,6 млрд сўмлик 135 та ҳолат аниқланган.

Самарқандда биолаборатория ҳудудидан эркак жасади топилди
4 июл 2023, 10:49

Самарқандда биолаборатория ҳудудидан эркак жасади топилди

Иштихон туманидаги биолаборатория ҳудудидан эркак жасади топилди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, марҳум маст ҳолатда бошқа бир эркак билан жанжаллашгани оқибатида вафот этган.

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
4 июл 2023, 09:50

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

5−7 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

«Рақобат тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
4 июл 2023, 09:48

«Рақобат тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди

«Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Қонунга бир қатор янги, жумладан, монополияга қарши комплаенс тушунчаси киритилди.

Илғор Зеленский, Файзулла Хўжаевга мақола ёзиш топшириғи, «Америка, кўрпангга қараб оёқ узат!». Ўзбек матбуоти 4 июлда нималар ҳақида ёзган?
4 июл 2023, 07:29

Илғор Зеленский, Файзулла Хўжаевга мақола ёзиш топшириғи, «Америка, кўрпангга қараб оёқ узат!». Ўзбек матбуоти 4 июлда нималар ҳақида ёзган?

90 йил аввал Ўзбекистонда нега олма ва нок ҳосили камайиб кетган? 60 йил аввал СССР етакчиси Никита Хрушчёв нега Америка президенти Жон Кеннедининг нутқларидан аччиқланган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.

3 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
3 июл 2023, 22:00

3 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Хусусийлашмайдиган «Сижжак» ва «Чотқол» дам олиш масканлари, велосипедчилар иштирокида яна иккита ЙТҲ, Тошкентда машина олиб қочган шахсни тўхтатиш учун ўқотар қурол ишлатилгани, ҳокимларни қўшиб ёзганлик учун танқид қилган Шуҳрат Ғаниев, салқин ҳафта ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкентда велосипедчилар иштирокида яна иккита ЙТҲ содир бўлди
3 июл 2023, 20:36

Тошкентда велосипедчилар иштирокида яна иккита ЙТҲ содир бўлди

Дам олиш кунлари Тошкентда велосипедчилар иштирокида яна иккита ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда жабрланувчилар «Газета.uz»га маълум қилишди. Иккала ҳолатда ҳам ҳайдовчилар ИИО ходимлари бўлган.

Намангандаги Янги Ахси мажмуасидан кумуш тангалар топилди
3 июл 2023, 18:06

Намангандаги Янги Ахси мажмуасидан кумуш тангалар топилди

Наманган вилоятидаги Янги Ахси археологик ёдгорлик мажмуасидан 1200−1500 йиллик тарихга эга тангалар топилди. Улар орасида Бақтрия кумуш тангалари, шунингдек, Қорахонийлар даврига оид тангалар мавжуд.

Тошкентда машина олиб қочган шахсни тўхтатиш учун ўқотар қурол ишлатилди
3 июл 2023, 17:25

Тошкентда машина олиб қочган шахсни тўхтатиш учун ўқотар қурол ишлатилди

Тошкентда автомобиль ювиш шохобчаси ходими машина олиб қочди. ИИО ходимлари гумонланувчини тўхтатиш учун ўқотар қурол қўллади. Қуролни қўллаш жараёнида ҳеч кимга шикаст етмагани қайд этилди.

Тошкентдаги 5 та туманнинг айрим жойларида иссиқ сув ўчирилди
3 июл 2023, 16:17

Тошкентдаги 5 та туманнинг айрим жойларида иссиқ сув ўчирилди

Тошкентдаги 5-ИМ қозонхонасида электр таъминотидаги узилишлар сабаб Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида иссиқ сув ўчирилди. Таъминот тахминан 3 июль куни кечқурун соат 20:00 гача қайта тикланади.

Кўчалар жиноят жойига ўхшаши шартми?
3 июл 2023, 15:04

Кўчалар жиноят жойига ўхшаши шартми?

Тошкентдаги чорраҳалар ва пиёдалар ўтиш жойлари яқинида одатда жиноят содир бўлган жойлар ва қурилиш майдончаларини белгилашда фойдаланиладиган тасмалар пайдо бўлди. Бу эса шаҳарнинг хавфли кўчаларини янада хавфли кўринишга олиб келди. Фото.

«Жипириқ, шунчалик ҳам алдайсанми?» Шуҳрат Ғаниев ҳокимларни қўшиб ёзганлик учун танқид қилди
3 июл 2023, 13:21 2

«Жипириқ, шунчалик ҳам алдайсанми?» Шуҳрат Ғаниев ҳокимларни қўшиб ёзганлик учун танқид қилди

Тармоқларда президент маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Ғаниев йиғилишда ҳокимлар ва сув хўжалиги раҳбарларини қўшиб ёзиш ва суғориш ишлари сифатсиз олиб борилаётгани учун танқид қилган видео тарқалди. У прокуратурага Қашқадарё вилоятининг учта тумани ҳокимларини жиноий жавобгарликка тортишни буюрди.

Термизда яна чанг бўрони кузатилди
3 июл 2023, 12:54

Термизда яна чанг бўрони кузатилди

Эрта тонгда Термизда чанг бўрони бошланди. Соат 09:00 да ҳаводаги майда ПМ10 заррачаларининг миқдори рухсат этилган максимал концентрациядан 14,7 баробар ошиб кетди. Шамол тезлиги пасайгач, ҳавода чанг ғубори кузатилди.

Бухорода фуқарони $25 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган аёл ушлангани айтилмоқда
3 июл 2023, 12:34

Бухорода фуқарони $25 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган аёл ушлангани айтилмоқда

Бухорода фуқарони 25 минг доллар эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган аёл ушлангани айтилмоқда. У уйида фуқародан 10 минг доллар олаётган пайтда қўлга олинди.

FlyArystan авиакомпанияси Остонадан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди
3 июл 2023, 12:24

FlyArystan авиакомпанияси Остонадан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостер авиакомпанияси Остона ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди. Мунтазам қатновлар ҳафтасига 2 марта амалга оширилади.

Ўзбекистонда ҳаво ҳафта давомида салқинроқ бўлади
3 июл 2023, 11:16

Ўзбекистонда ҳаво ҳафта давомида салқинроқ бўлади

Душанбадан бошлаб Ўзбекистонда кундузги ҳаво ҳарорати +33…+36 даражагача пасаяди ва бу ҳарорат фони ҳафта охиригача сақланиб қолади. Айрим ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 20−22 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтнинг 2 туманидаги айрим кўчаларда электр вақтинча ўчирилди
3 июл 2023, 09:34

Пойтахтнинг 2 туманидаги айрим кўчаларда электр вақтинча ўчирилди

Душанба куни Яккасарой ва Миробод туманларининг айрим ҳудудлари электр энергиясидан вақтинча узилди.

Каримовнинг АҚШга табриги, Тошкент-Москва ҳаво йўли, Россия матбуотининг Ўзбекистон ҳақидаги ёлғонлари. Ўзбек матбуоти 3 июлда нималар ҳақида ёзган?
3 июл 2023, 07:29

Каримовнинг АҚШга табриги, Тошкент-Москва ҳаво йўли, Россия матбуотининг Ўзбекистон ҳақидаги ёлғонлари. Ўзбек матбуоти 3 июлда нималар ҳақида ёзган?

90 йил аввал нега Акмал Икромов сувдан оқилона фойдаланишни талаб қилган? 60 йил аввал Ўзбекистонда қанча пахта териб олиниши керак эди? 30 йил аввал Россия матбуоти нега Ўзбекистон ҳақида ёлғон ахборот тарқатган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.

Самарқанддаги олтин кони шахтасидан икки йигитнинг жасади топилди
2 июл 2023, 18:37

Самарқанддаги олтин кони шахтасидан икки йигитнинг жасади топилди

Қўшработ туманидаги Зармитан олтин кони шахтасидан 20 ва 24 ёшли йигитларнинг жасадлари топилди. Улар конга маъданли тошларни талон-торож қилиш учун ноқонуний киргани айтилмоқда. Йигитларни ерости ўзиюрар машина оператори босиб ўтган бўлиши мумкин.

1 июлдан 2010−2012 йилларда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари ўз кучини йўқотди
2 июл 2023, 15:08

1 июлдан 2010−2012 йилларда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари ўз кучини йўқотди

30 июнь куни Ўзбекистонда 2010−2012-йилларда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари ва «техпаспорт»ларнинг амал қилиш муддати тугади. Шу боис 1 июлдан эски ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Уларни ЙҲХБ бўлинмалари, Давлат хизматлари марказлари ёки интернет орқали янгисига алмаштириш мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг