Жамият

Намангандаги Янги Ахси мажмуасидан кумуш тангалар топилди
3 июл 2023, 18:06

Намангандаги Янги Ахси мажмуасидан кумуш тангалар топилди

Наманган вилоятидаги Янги Ахси археологик ёдгорлик мажмуасидан 1200−1500 йиллик тарихга эга тангалар топилди. Улар орасида Бақтрия кумуш тангалари, шунингдек, Қорахонийлар даврига оид тангалар мавжуд.

Тошкентда машина олиб қочган шахсни тўхтатиш учун ўқотар қурол ишлатилди
3 июл 2023, 17:25

Тошкентда машина олиб қочган шахсни тўхтатиш учун ўқотар қурол ишлатилди

Тошкентда автомобиль ювиш шохобчаси ходими машина олиб қочди. ИИО ходимлари гумонланувчини тўхтатиш учун ўқотар қурол қўллади. Қуролни қўллаш жараёнида ҳеч кимга шикаст етмагани қайд этилди.

Тошкентдаги 5 та туманнинг айрим жойларида иссиқ сув ўчирилди
3 июл 2023, 16:17

Тошкентдаги 5 та туманнинг айрим жойларида иссиқ сув ўчирилди

Тошкентдаги 5-ИМ қозонхонасида электр таъминотидаги узилишлар сабаб Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида иссиқ сув ўчирилди. Таъминот тахминан 3 июль куни кечқурун соат 20:00 гача қайта тикланади.

Кўчалар жиноят жойига ўхшаши шартми?
3 июл 2023, 15:04

Кўчалар жиноят жойига ўхшаши шартми?

Тошкентдаги чорраҳалар ва пиёдалар ўтиш жойлари яқинида одатда жиноят содир бўлган жойлар ва қурилиш майдончаларини белгилашда фойдаланиладиган тасмалар пайдо бўлди. Бу эса шаҳарнинг хавфли кўчаларини янада хавфли кўринишга олиб келди. Фото.

«Жипириқ, шунчалик ҳам алдайсанми?» Шуҳрат Ғаниев ҳокимларни қўшиб ёзганлик учун танқид қилди
3 июл 2023, 13:21 2

«Жипириқ, шунчалик ҳам алдайсанми?» Шуҳрат Ғаниев ҳокимларни қўшиб ёзганлик учун танқид қилди

Тармоқларда президент маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Ғаниев йиғилишда ҳокимлар ва сув хўжалиги раҳбарларини қўшиб ёзиш ва суғориш ишлари сифатсиз олиб борилаётгани учун танқид қилган видео тарқалди. У прокуратурага Қашқадарё вилоятининг учта тумани ҳокимларини жиноий жавобгарликка тортишни буюрди.

Термизда яна чанг бўрони кузатилди
3 июл 2023, 12:54

Термизда яна чанг бўрони кузатилди

Эрта тонгда Термизда чанг бўрони бошланди. Соат 09:00 да ҳаводаги майда ПМ10 заррачаларининг миқдори рухсат этилган максимал концентрациядан 14,7 баробар ошиб кетди. Шамол тезлиги пасайгач, ҳавода чанг ғубори кузатилди.

Бухорода фуқарони $25 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган аёл ушлангани айтилмоқда
3 июл 2023, 12:34

Бухорода фуқарони $25 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган аёл ушлангани айтилмоқда

Бухорода фуқарони 25 минг доллар эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган аёл ушлангани айтилмоқда. У уйида фуқародан 10 минг доллар олаётган пайтда қўлга олинди.

FlyArystan авиакомпанияси Остонадан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди
3 июл 2023, 12:24

FlyArystan авиакомпанияси Остонадан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостер авиакомпанияси Остона ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди. Мунтазам қатновлар ҳафтасига 2 марта амалга оширилади.

Ўзбекистонда ҳаво ҳафта давомида салқинроқ бўлади
3 июл 2023, 11:16

Ўзбекистонда ҳаво ҳафта давомида салқинроқ бўлади

Душанбадан бошлаб Ўзбекистонда кундузги ҳаво ҳарорати +33…+36 даражагача пасаяди ва бу ҳарорат фони ҳафта охиригача сақланиб қолади. Айрим ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 20−22 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтнинг 2 туманидаги айрим кўчаларда электр вақтинча ўчирилди
3 июл 2023, 09:34

Пойтахтнинг 2 туманидаги айрим кўчаларда электр вақтинча ўчирилди

Душанба куни Яккасарой ва Миробод туманларининг айрим ҳудудлари электр энергиясидан вақтинча узилди.

Каримовнинг АҚШга табриги, Тошкент-Москва ҳаво йўли, Россия матбуотининг Ўзбекистон ҳақидаги ёлғонлари. Ўзбек матбуоти 3 июлда нималар ҳақида ёзган?
3 июл 2023, 07:29

Каримовнинг АҚШга табриги, Тошкент-Москва ҳаво йўли, Россия матбуотининг Ўзбекистон ҳақидаги ёлғонлари. Ўзбек матбуоти 3 июлда нималар ҳақида ёзган?

90 йил аввал нега Акмал Икромов сувдан оқилона фойдаланишни талаб қилган? 60 йил аввал Ўзбекистонда қанча пахта териб олиниши керак эди? 30 йил аввал Россия матбуоти нега Ўзбекистон ҳақида ёлғон ахборот тарқатган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.

Самарқанддаги олтин кони шахтасидан икки йигитнинг жасади топилди
2 июл 2023, 18:37

Самарқанддаги олтин кони шахтасидан икки йигитнинг жасади топилди

Қўшработ туманидаги Зармитан олтин кони шахтасидан 20 ва 24 ёшли йигитларнинг жасадлари топилди. Улар конга маъданли тошларни талон-торож қилиш учун ноқонуний киргани айтилмоқда. Йигитларни ерости ўзиюрар машина оператори босиб ўтган бўлиши мумкин.

1 июлдан 2010−2012 йилларда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари ўз кучини йўқотди
2 июл 2023, 15:08

1 июлдан 2010−2012 йилларда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари ўз кучини йўқотди

30 июнь куни Ўзбекистонда 2010−2012-йилларда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари ва «техпаспорт»ларнинг амал қилиш муддати тугади. Шу боис 1 июлдан эски ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Уларни ЙҲХБ бўлинмалари, Давлат хизматлари марказлари ёки интернет орқали янгисига алмаштириш мумкин.

Асакадаги UzAuto Motors заводи фаолияти модернизация ишлари сабаб вақтинча тўхтатилди
2 июл 2023, 09:03

Асакадаги UzAuto Motors заводи фаолияти модернизация ишлари сабаб вақтинча тўхтатилди

Асакадаги автомобиль заводи режали модернизация ишлари сабабли фаолиятини вақтинча тўхтатди. Маълум қилинишича, завод Cobalt моделини ишлаб чиқаришни йилига 30 мингтага оширади. UzAuto Motors бу иш автомобилларни етказиб бериш жадвалига таъсир қилмаслигига ишонч билдирди.

Президент 50 йиллигини нишонлаётган «Ялла» ансамблини тақдирлади
2 июл 2023, 08:37

Президент 50 йиллигини нишонлаётган «Ялла» ансамблини тақдирлади

Президент фармони билан 50 йиллигини нишонлаётган «Ялла» ансамбли аъзолари Фаррух Зокиров, Аббос Алиев, Жавлон Тохтаев, Тимур Халиков ва Игор Халиков орденлар билан тақдирланди.

Журналист-тадқиқотчи Мавлон Шукурзода вафот этди
1 июл 2023, 18:03

Журналист-тадқиқотчи Мавлон Шукурзода вафот этди

Таниқли журналист ва ёзувчи Мавлон Шукурзода 69 ёшида вафот этди. У 20 дан ортиқ китоб, жумладан, «Америкалик ўзбеклар», «Пахтакор-79» ва бошқаларни ёзган. Юзлаб мақолалари чоп этилган.

Болалар ўлимига сабаб бўлган Marion Biotech сиропларига саноат пропиленгликоли қўшилган бўлиши мумкин
1 июл 2023, 15:47

Болалар ўлимига сабаб бўлган Marion Biotech сиропларига саноат пропиленгликоли қўшилган бўлиши мумкин

Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси ўз маҳсулотларида ювиш воситалари, антифриз, бўёқлар ва бошқа маҳсулотларда қўлланадиган заҳарли модда — саноат пропиленгликолидан фойдаланган бўлиши мумкин. Мазкур компания дорилари аввалроқ Ўзбекистонда камида 19 нафар боланинг вафотига сабаб бўлганди.

Расмийлар Германияда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликлар билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
1 июл 2023, 14:55 1

Расмийлар Германияда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликлар билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

Turon World Cooperation орқали Германияга борган ўзбекистонлик 100 нафар атрофидаги талаба иш топа олмай, оғир аҳволга тушиб қолди. Бандлик вазирлиги вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Бош консуллик ва элчихона вазиятни назоратга олди.

Тошкентда ДУК ходими тадбиркордан 300 минг доллар олганликда гумонланиб ушланди
1 июл 2023, 14:16

Тошкентда ДУК ходими тадбиркордан 300 минг доллар олганликда гумонланиб ушланди

Пойтахтдаги қурилиш корхонаси ходими кўп қаватли турар жой биноларини қуришга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг доллар олганликда гумонланиб қўлга олинди.

1 июлдан нималар ўзгаради?
1 июл 2023, 10:43

1 июлдан нималар ўзгаради?

2010−2012 йилларда берилган «права»лар ўз кучини йўқотади, айрим тадбиркорлар ишчиларининг даромад солиғи қайтарилади, вазирлик стипендияси жорий этилади, баъзи ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади, айрим дорилар сертификатлаштирилмайди — 1 июлдан нималар ўзгаради?


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг