Жамият

Қримдаги Ўзбекистон санаторийси муаммолари, Тошкентда ҳунар ўрганаётган кубаликлар, ўзини республика деб эълон қилган вилоят. Ўзбек матбуоти 5 июлда нималар ҳақида ёзган?
5 июл 2023, 07:29

Қримдаги Ўзбекистон санаторийси муаммолари, Тошкентда ҳунар ўрганаётган кубаликлар, ўзини республика деб эълон қилган вилоят. Ўзбек матбуоти 5 июлда нималар ҳақида ёзган?

90 йил аввал газеталарда нега одамларни судсиз-сўроқсиз «ўғри» деб ёзаверишган? 60 йил аввал илғор ғаллакорларга қандай «мотивация» берилган? 30 йил бошқа жойда туғилган футболчилар нега Россия термасида ўйнашни афзал билган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.

Бухоронинг тарихий қисмида қиз ва йигитнинг рақси майда безорилик сифатида баҳоланди
4 июл 2023, 22:00

Бухоронинг тарихий қисмида қиз ва йигитнинг рақси майда безорилик сифатида баҳоланди

Тармоқларда Бухородаги «Пойи Калон» ёдгорлиги фонида қиз ва йигитнинг рақси акс этган видео тарқалди. Видео бир йил муқаддам тасвирга олинган, вилоят ИИБ уларнинг ҳаракатларини «маданиятсизлик» деб атади. Ёшларга майда безорилик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.

4 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 июл 2023, 22:00

4 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

2023/2024 ўқув йилида ОТМларга қабул квотаси, Григорий Лепснинг концерти ҳақида гапирган Маданият вазири ўринбосари, банкротлик хавфи остидаги ТМЗ, Самарқандда биолаборатория ҳудудидан топилган эркак жасади, бузиш бошланган Тошкентдаги собиқ МХХ биноси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

БМТТД ва Швейцария ҳукумати Ўзбекистон ёшларини рақамли иқтисодиётга жалб қилиш лойиҳасини бошлади
4 июл 2023, 21:43

БМТТД ва Швейцария ҳукумати Ўзбекистон ёшларини рақамли иқтисодиётга жалб қилиш лойиҳасини бошлади

Швейцария БМТТДнинг Ўзбекистондаги ёшлар ўртасида рақамли кўникмаларни ривожлантириш бўйича ташаббусини молиялаштирмоқда. Лойиҳа 13 минг бенефициар, жумладан, қизлар ва қишлоқ аҳолисига мўлжалланган. Уларга рақамли иқтисодиётда муваффақиятга эришиш учун кўникма ва воситалар билан ёрдам берилади.

«Ўзбекистонда санъатга ҳеч қандай тўсиқ йўқ». Маданият вазири ўринбосари — Григорий Лепснинг концерти ҳақида
4 июл 2023, 17:20

«Ўзбекистонда санъатга ҳеч қандай тўсиқ йўқ». Маданият вазири ўринбосари — Григорий Лепснинг концерти ҳақида

Ўзбекистонлик фаоллар Украинага қарши урушни қўллаб-қувватловчи Григорий Лепснинг концертини бекор қилишни талаб қилмоқда. Маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов мамлакатда санъатга ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтди. «Келяпти, санъатини намойиш қиляпти, кетяпти», — деди у санъаткорлар ҳақида.

Наманганда 4 туп дарахт кесган фуқаронинг озодлиги 2 йилга чекланди
4 июл 2023, 17:02

Наманганда 4 туп дарахт кесган фуқаронинг озодлиги 2 йилга чекланди

Наманган туманида 4 туп қимматбаҳо садақайрағоч дарахтини кесиб юборган фуқарога 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ундан ўсимлик дунёсига етказган зарари учун 326 млн сўм зарар ҳам ундирилади.

Қорақалпоғистонлик ёшларга давлат грантида ўқиш учун қўшимча 3000 та ўрин ажратилади
4 июл 2023, 17:00

Қорақалпоғистонлик ёшларга давлат грантида ўқиш учун қўшимча 3000 та ўрин ажратилади

Шавкат Мирзиёев фармони билан Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида қўшимча 3000 та ўрин ажратилади.

«Одамлар пакетлардан воз кечиб, шопер, экосумкалардан фойдаланишини кутяпман» — экоблогер ноодатий кийимда кўриниш берди
4 июл 2023, 15:59

«Одамлар пакетлардан воз кечиб, шопер, экосумкалардан фойдаланишини кутяпман» — экоблогер ноодатий кийимда кўриниш берди

Экоблогер «O‘rikguli» 3 июль — Халқаро пластик пакетларсиз кунда эгнига 250 та пакетдан иборат кийим кийиб, пойтахт кўчаларини айланди, метрополитендан фойдаланди. «Газета.uz» унинг бундан кўзлаган мақсади билан қизиқди. Унинг айтишича, ғоя ярим йил олдин пайдо бўлган, аммо айнан 3 июлни кутган.

«Kompromatuzb иши» бўйича гумонланувчиларга қўйилган айбловлар эълон қилинди
4 июл 2023, 15:40

«Kompromatuzb иши» бўйича гумонланувчиларга қўйилган айбловлар эълон қилинди

«Kompromatuzb иши» бўйича жиноят иши судга юборилди. Олий суд гумонланувчиларга нисбатан қандай айбловлар қўйилганини маълум қилди.

Тошкентдаги собиқ МХХ биносини бузиш бошланди — фото
4 июл 2023, 15:35

Тошкентдаги собиқ МХХ биносини бузиш бошланди — фото

Тошкент марказида собиқ Миллий хавфсизлик хизмати (аввалги ДХҚ) биносини бузиш бошланди. Бино 2021 йилда Metropol Group томонидан сотиб олинган. 2023 йилда унинг ўрнида 22 қаватли премиум тоифадаги Radisson меҳмонхонаси қурилиши маълум бўлган. Фоторепортаж.

Тошкент вилоятидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди, 20 киши жароҳат олди
4 июл 2023, 14:34

Тошкент вилоятидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди, 20 киши жароҳат олди

Тошкент вилоятидан ўтувчи Нурафшон-Оҳангарон йўлида Damas ва Istana автобуси тўқнашди. Оқибатда 23 ва 34 ёшли фуқаролар вафот этди, яна 20 киши жароҳат олди.

2023−2024 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланди
4 июл 2023, 14:05

2023−2024 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланди

Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура бўйича давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш квоталари тасдиқланди.

ОТМларга ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
4 июл 2023, 12:54 1

ОТМларга ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2023/2024-ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.

Сўнгги 6 йиллик баҳолар ОТМларга 2023 йилги қабулда инобатга олинмайди — Билимни баҳолаш агентлиги
4 июл 2023, 12:41

Сўнгги 6 йиллик баҳолар ОТМларга 2023 йилги қабулда инобатга олинмайди — Билимни баҳолаш агентлиги

2023−2024 ўқув йилидан битирувчиларнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олиниши керак эди. Билимни баҳолаш агентлиги ушбу тартиб 2 йилга кечиктирилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда абитуриентларга имтиҳондан сўнг университет ва ўқиш шаклини танлашга рухсат берилади
4 июл 2023, 11:23

Ўзбекистонда абитуриентларга имтиҳондан сўнг университет ва ўқиш шаклини танлашга рухсат берилади

2024/2025 ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонлари «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида ташкил этилади. Бунда абитуриентларга тўплаган балидан келиб чиқиб, таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади. Шунингдек, академик лицейларга қабулда ёзма имтиҳон бекор қилинади.

Июнда 6,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
4 июл 2023, 10:58

Июнда 6,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Ўзбекистонда июнь ойида 265 та ҳолатда 6,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Таққослаш учун, май ойида 20,6 млрд сўмлик 135 та ҳолат аниқланган.

Самарқандда биолаборатория ҳудудидан эркак жасади топилди
4 июл 2023, 10:49

Самарқандда биолаборатория ҳудудидан эркак жасади топилди

Иштихон туманидаги биолаборатория ҳудудидан эркак жасади топилди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, марҳум маст ҳолатда бошқа бир эркак билан жанжаллашгани оқибатида вафот этган.

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
4 июл 2023, 09:50

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

5−7 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

«Рақобат тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
4 июл 2023, 09:48

«Рақобат тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди

«Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Қонунга бир қатор янги, жумладан, монополияга қарши комплаенс тушунчаси киритилди.

Илғор Зеленский, Файзулла Хўжаевга мақола ёзиш топшириғи, «Америка, кўрпангга қараб оёқ узат!». Ўзбек матбуоти 4 июлда нималар ҳақида ёзган?
4 июл 2023, 07:29

Илғор Зеленский, Файзулла Хўжаевга мақола ёзиш топшириғи, «Америка, кўрпангга қараб оёқ узат!». Ўзбек матбуоти 4 июлда нималар ҳақида ёзган?

90 йил аввал Ўзбекистонда нега олма ва нок ҳосили камайиб кетган? 60 йил аввал СССР етакчиси Никита Хрушчёв нега Америка президенти Жон Кеннедининг нутқларидан аччиқланган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг