Ўзбекистонда 2023 йил 1 июлдан бошлаб 2010−2012 йилларда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Шу кундан бошлаб эски ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб топилиб, уларни алмаштиришга улгурмаган ҳайдовчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига мувофиқ йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши бўйича жавобгарликка тортилиши керак (жарима — БҲМнинг 1 баравари ёки 330 минг сўм).

Белгиланган муддатдан кейин гувоҳномани алмаштиришга мурожаат қилинганда жарима белгиланмайди, деб хабар қилди Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

права, ҳайдовчилик гувоҳномаси

Ҳужжатларни алмаштириш учун бутун мамлакат бўйлаб ЙҲХБ бўлинмаларига (манзил ва телефон рақамлари) ва Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари марказларига (фақат ҳайдовчилик гувоҳномалари учун) мурожаат қилиш мумкин. Бунинг учун эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон, шунингдек, паспорт бўлиши керак.

права, ҳайдовчилик гувоҳномаси

Шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун интернет орқали Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат қилиш мумкин. Жараён автоматлаштирилган — тайёр ҳужжатни танланган давлат хизматлари марказидан ёки почта орқали икки иш куни ичида (қўшимча тўлов 25 минг сўм эвазига) олиш мумкин. Кўрсатма қуйида келтирилган.

Барча ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнини алмаштириш муддати 2023 йилда тугайди. Сана ҳужжатларнинг чиқарилган йилига боғлиқ:

  • 2010−2012 йилларда берилган ҳужжатлар учун — 30 июнь;
  • 2013−2015 йилларда берилган ҳужжатлар учун — 30 сентябрь;
  • 2015 йилдан кейин берилган ҳужжатлар учун — 31 декабрь.

Ўзбекистонда 2017 йиль октябридан янги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар жорий этилган. Дастлаб, уларни 2020 йил 31 декабргача янгисига алмаштириш режалаштирилганди. 2020 йил баҳорида муддат бир йилга, сўнгра 2021 йил ноябр ойида 2022 йилнинг охиригача, 2022 йил апрелда эса яна 2023 йилнинг охиригача узайтирилди.