5−7 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудида сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин, дея огоҳлантирмоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги раҳбари Шерзод Хабибуллаев ўзининг Facebook саҳифасида.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Эслатиб ўтамиз, республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 3−4 июль кунлари энг чекка жанубда 20−22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.