3 июль куни пойтахтдаги 2 та туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. «Ҳудудий электр тармоқлари» буни электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бажарилаётганини маълум қилди.

Манзиллар

Яккасарой тумани: «Ракат» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 14:00 гача;

Миробод тумани: «Байналминал» ва «Тонг юлдузи» МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.