Ўзбекистонда ҳаво ҳафта давомида салқинроқ бўлади

Душанбадан бошлаб Ўзбекистонда кундузги ҳаво ҳарорати +33…+36 даражагача пасаяди ва бу ҳарорат фони ҳафта охиригача сақланиб қолади. Айрим ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 20−22 м/с гача кучайиши мумкин.

Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан сув шартномасини қайта кўриб чиқмоқчи

Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан Сирдарё ҳавзасининг сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича келишувни ўзгартирмоқчи. Қозоғистон томони Ўзбекистондан келаётган ифлослантирувчи моддалар туфайли дарёнинг экологик ҳолати бузилганини билдирди.

Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартнома ратификация қилинди

Шавкат Мирзиёев имзоланган қонун билан Қозоғистон билан чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди.

Тошкентда велосипедчилар иштирокида яна иккита ЙТҲ содир бўлди

Дам олиш кунлари Тошкентда велосипедчилар иштирокида яна иккита ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда жабрланувчилар «Газета.uz»га маълум қилишди. Иккала ҳолатда ҳам ҳайдовчилар ИИО ходимлари бўлган.

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги мажлисида иштирок этади. Учрашувда иқтисодий ҳамкорлик, рақамли трансформация, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва бошқа устувор йўналишлар бўйича қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Тошкентда машина олиб қочган шахсни тўхтатиш учун ўқотар қурол ишлатилди

Тошкентда автомобиль ювиш шохобчаси ходими машина олиб қочди. ИИО ходимлари гумонланувчини тўхтатиш учун ўқотар қурол қўллади. Қуролни қўллаш жараёнида ҳеч кимга шикаст етмагани қайд этилди.

Ўзбекистонда сув ва ичимликларни маркировкалаш яна кейинга қолдирилди

Ўзбекистон ҳукумати сув ва алкоголсиз ичимликларни мажбурий маркировкалашни яна кейинга қолдирди. Жараён 2022 йил октябрь ойида бошланиши режалаштирилганди, бироқ аввал 2023 июлга, энди эса 2024 йилнинг мартигача сурилди.

«Сижжак» ва «Чотқол» дам олиш масканлари хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқариб юборилди

Ўзбекистон президенти ўзининг аввалги қарорларига ўзгартиришлар киритиб, «Сижжак» ва «Чотқол» дам олиш масканларини хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқариб ташлади. Илгари Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» маскани бир неча бор сотувга қўйилган, лекин сотилмай қолганди.

«Жипириқ, шунчалик ҳам алдайсанми?» Шуҳрат Ғаниев ҳокимларни қўшиб ёзганлик учун танқид қилди

Тармоқларда президент маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Ғаниев йиғилишда ҳокимлар ва сув хўжалиги раҳбарларини қўшиб ёзиш ва суғориш ишлари сифатсиз олиб борилаётгани учун танқид қилган видео тарқалди. У прокуратурага Қашқадарё вилоятининг учта тумани ҳокимларини жиноий жавобгарликка тортишни буюрди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола ва фоторепортаж:

Кўчалар жиноят жойига ўхшаши шартми?

Тошкентдаги чорраҳалар ва пиёдалар ўтиш жойлари яқинида одатда жиноят содир бўлган жойлар ва қурилиш майдончаларини белгилашда фойдаланиладиган тасмалар пайдо бўлди. Бу эса шаҳарнинг хавфли кўчаларини янада хавфли кўринишга олиб келди. Фото.

Пулнинг «таъми» дизайн билан. Янги сўмларнинг нимаси ёмон ва ўзи чиройли пуллар қандай бўлади?

Ўзбек сўмининг янги банкнотлари дизайнидан кўпчилик нолиди: ўхшаш ранглар ва ёпишиб кетган ноллар сабаб одамлар уларни адаштириб, қийналяпти. Дизайнер Азамат Шамузафаров пулда дизайннинг аҳамияти, тарихан бу масала қандай ҳал қилингани ва янги сўмларнинг камчиликлари ҳақида ҳикоя қилади.

Каримовнинг АҚШга табриги, Тошкент-Москва ҳаво йўли, Россия матбуотининг Ўзбекистон ҳақидаги ёлғонлари. Ўзбек матбуоти 3 июлда нималар ҳақида ёзган?

90 йил аввал нега Акмал Икромов сувдан оқилона фойдаланишни талаб қилган? 60 йил аввал Ўзбекистонда қанча пахта териб олиниши керак эди? 30 йил аввал Россия матбуоти нега Ўзбекистон ҳақида ёлғон ахборот тарқатган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.