Жамият

Тошкентда 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
1 июн 2023, 09:33

Тошкентда 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Учтепа туманида юк машинаси ва 7 та енгил автомобиль тўқнашди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири шифохонага олиб кетилди.

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманган вилоятида сезилди
1 июн 2023, 09:10

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманган вилоятида сезилди

Пайшанба тонгида Қирғизистонда зилзила содир бўлиб, унинг кучи Наманган вилоятида сезилди ва 2−3 баллни ташкил этди.

Контрафакт шоколад ишлаб чиқарувчиси жаримага тортилди
31 май 2023, 23:01

Контрафакт шоколад ишлаб чиқарувчиси жаримага тортилди

Strikers, Maris ва Bonti шоколат батончикларини ишлаб чиқарувчиси ўзганинг савдо белгисидан ноқонуний фойдаланиш моддаси бўйича жаримага тортилди.

31 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
31 май 2023, 22:00

31 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президентликка Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллаган «Миллий тикланиш» партияси, Тошкент халқ ҳордиқ чиқарадиган шаҳарга айлантирилишини айтган янги пойтахт ҳокими, таълимдаги янгиликлар, Сурхондарёдаги ёнғин, сунъий интеллект технологияларинин хавфи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Янги Тошкентга Тошкент вилоятидан 19,7 минг гектардан зиёд ер майдони ўтаётгани маълум қилинди
31 май 2023, 21:24

Янги Тошкентга Тошкент вилоятидан 19,7 минг гектардан зиёд ер майдони ўтаётгани маълум қилинди

Янги Тошкентни қуриш учун Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19,7 минг гектардан зиёд ер майдони ўтмоқда. Шундан 12,9 минг гектари қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисобланади.

Чегарадаги денгиз
31 май 2023, 20:54

Чегарадаги денгиз

Беруний яшаган даврларда унинг номи «Қиз денгизи» эди. Денгиздан кам жойи йўқ — узунлиги 100−120 (тахминан Тошкентдан Гулистонгача бўлган масофа), эни 30−40 км атрофида, бу қирғоғидан наригиси кўринмайди. Асрлар бўйи неча бор қуриб, сўнг яна сувга тўлган бу жой ҳозир шундай аталади — Сариқамиш.

Қашқадарёда 20 ёшли йигит тортишув сабабли 25 ёшли йигитни пичоқлаб ўлдирди
31 май 2023, 18:03

Қашқадарёда 20 ёшли йигит тортишув сабабли 25 ёшли йигитни пичоқлаб ўлдирди

Китоб туманида 20 ёшли йигит ўзаро тортишув сабабли 25 ёшли йигитни қасддан пичоқлаб ўлдирди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, тергов олиб борилмоқда.

Тошкент−Қарши−Тошкент йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилди
31 май 2023, 17:42 1

Тошкент−Қарши−Тошкент йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

1 июндан бошлаб Тошкент−Қарши−Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Қатновлар ҳафтанинг ҳар пайшанба куни амалга оширилади.

Қашқадарёдаги нураётган қадимий «Намозгоҳ» масжиди 2023 йилда реставрация қилинади
31 май 2023, 17:21

Қашқадарёдаги нураётган қадимий «Намозгоҳ» масжиди 2023 йилда реставрация қилинади

Касби туманидаги XIV асрга тегишли «Намозгоҳ» масжиди нураб бораётгани, аммо ҳеч қандай чора кўрилмаётгани танқид қилинганди. Маданий мерос агентлиги ўрганишлардан сўнг ёдгорлик 2023 йилги реставрация режасига киритилганини билдирди.

Тошкентни халқ ҳордиқ чиқарадиган шаҳарга айлантирамиз — Шавкат Умурзоқов
31 май 2023, 16:56 1

Тошкентни халқ ҳордиқ чиқарадиган шаҳарга айлантирамиз — Шавкат Умурзоқов

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқовнинг сўзларига кўра, яқинда шаҳардаги ҳар бир маҳаллада яшил ҳудудлар барпо этилади. «Тошкентга „халқ шаҳри“, „халқ ҳордиқ чиқарадиган шаҳар“ номларини олиб бериш сиёсатини юритамиз», — дейди у.

Бухорода йигит футбол пайтида маҳалладошини уриб ўлдирди
31 май 2023, 16:23

Бухорода йигит футбол пайтида маҳалладошини уриб ўлдирди

Когон туманида 21 ёшли йигит футбол ўйини пайтида маҳалладошини уриб ўлдирди. Воқеага ўзаро келиб чиққан жанжал сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда Cobalt уриб юборган 3 йўловчидан бири вафот этди
31 май 2023, 15:56

Тошкентда Cobalt уриб юборган 3 йўловчидан бири вафот этди

Бектемир туманида Cobalt ҳайдовчиси тўхтаб турган «Жигули»га тўқнашиб, йўл четидаги 3 нафар пиёдани уриб юборди. ЙТҲ оқибатида улардан бири касалхонада вафот этди.

Тошкентда 11 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
31 май 2023, 15:54

Тошкентда 11 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди

Тошкентда Cobalt билан тўқнашиб, унинг салонидаги 11 ёшли қизчанинг ўлимига сабабчи бўлган Lacetti ҳайдовчиси 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бухорода эркак оилавий шифокорлик пунктида фоҳишахона ташкил қилди
31 май 2023, 14:58

Бухорода эркак оилавий шифокорлик пунктида фоҳишахона ташкил қилди

Ромитан туманида 58 ёшли эркак оилавий шифокорлик пунктида фоҳишахона ташкил қилгани, бу хизмати эвазига 90 минг сўм олгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда фуқаро ИИБ ходимига болта билан ҳужум қилди
31 май 2023, 14:50

Сурхондарёда фуқаро ИИБ ходимига болта билан ҳужум қилди

Сариосиё туманида маҳалла раисининг хонадонида жанжал кўтарган фуқаро уйига келган профилактика инспекторига болта билан ҳужум қилди. ИИБ ходими шифохонага етказилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинди.

Rodell Chery Tiggo 8 автомобили эгалари учун оилавий учрашув ташкил қилди
31 май 2023, 13:00

Rodell Chery Tiggo 8 автомобили эгалари учун оилавий учрашув ташкил қилди

Chery автомобилларининг расмий дистрибютори — Rodell Golden Fish ҳудудида Chery Tiggo 8 эгалари учун оилавий учрашув ташкил этди. Тадбир дастуридан мусобақалар, балиқ овлаш ва бошқалар ўрин олди.

Бошланғич синфларда Информатика, ўрта синфларда эса молиявий саводхонлик ўқитилади
31 май 2023, 12:47

Бошланғич синфларда Информатика, ўрта синфларда эса молиявий саводхонлик ўқитилади

2023/2024 ўқув йилидан мактабларда билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади: ўқитувчи ўқувчилар ўтилган мавзуларни амалиётда қўллаши, уларнинг танқидий фикрлаши ва материални таҳлил қилишини баҳолайди. Бошланғич синфларда Информатика, ўрта синфларда эса молиявий саводхонлик ўргатилади.

Сурхондарёдаги савдо дўконида ёнғин содир бўлди
31 май 2023, 12:35

Сурхондарёдаги савдо дўконида ёнғин содир бўлди

31 май куни тонгда Шўрчи туманидаги 2 қаватли аралаш моллар савдо дўконида ёнғин содир бўлди. Унинг оқибатида бинонинг 2-қавати ёниб зарарланди. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Тошкентда Қизил китобга киритилган лайлак ва лочинларни ноқонуний сотишга уринган эркак жаримага тортилди
31 май 2023, 12:29

Тошкентда Қизил китобга киритилган лайлак ва лочинларни ноқонуний сотишга уринган эркак жаримага тортилди

Юнусобод туманида эркак Ўзбекистон Қизил китобига киритилган икки лайлак ва иккита лочинни сотмоқчи бўлди. Қушлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилиб, эркак 3,3 миллион сўм жаримага тортилди.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин
31 май 2023, 12:24

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда жарроҳлик амалиёти билан кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш йўлга қўйилиши мумкин. Бу орқали тўр парда билан боғлиқ касалликлар туфайли кўриш қобилияти йўқотган беморларни даволаш мумкин бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг