Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилди, дея хабар бермоқда Veolia Energy Tashkent.

«Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖ (иссиқлик энергиясини етказиб берувчи асосий таъминотчи) 5-ИМ қозонхонасида электр таъминотидаги фавқулодда узилишлар ва тўхтаб қолиши муносабати билан бугун, 3 июль куни қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилди:

Юнусобод тумани: 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, М-4, М-5, В-6 мавзелар, Бодомзор, Чингиз Айтматов, МКАД, Мингўрик, Башкирская кўчалари.

Олмазор тумани: Вузгородок, Себзор, Тахтапул, Шимолий Олмазор, Тансиқбоев 1, 2, 3, 4, Қорасарой, Сағбон, Чимбой, Олимпия Г-30, ТошГУПИ, Қамарнисо массивлари, Ходжаев кўчаси.

Шайхонтоҳур тумани: Белтепа, Жарариқ, Ибн Сино 1, 2, Хувайдо, М-12, М-15 массивлари.

Мирзо Улуғбек тумани: М-1, М-2 массивлари, Хамид Олимжон майдони.

Яшнобод тумани: Тараққиёт, Содиқ Азимов кўчалари.

Иссиқ сув таъминоти ишлар тугагандан ва қозонхона ишга туширилгандан сўнг тахминан 3 июль куни кечқурун соат 20:00 гача қайта тикланиши маълум қилинган.